UZ

Сўнгги янгиликлар

18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0

28 фев 13:13
Янгиликлар

Каратэ

Осиё каратэ федерациясининг махсус комиссияси Тошкентга келади

Олимпия оиласига мансуб каратэ WKF йўналиши бўйича Осиё чемпионати Тошкентда ўтказилиши мумкин.

Шу мақсадда 13-17 март кунлари оралиғида Осиё каратэ федерациясининг махсус комиссияси, яъни ишчи гуруҳи пойхтамизда меҳмон бўлади. Комиссия аъзолари Тошкент шаҳрининг катталар ўртасидаги қитъа чемпионатини ўтказиш учун қай даражада тайёр эканлиги билан танишади.

Бир муддат аввал махсус комиссия Осиё чемпионати мезбонлигига яна бир даъвогар мамлакат - Вьетнамда ҳам бўлганди. Лекин ушбу давлат тақдим этган инфратузилма, мусобақани қабул қилиб олувчи спорт мажмуаси талаб даражасида эмас деб топилган.

Демак, ягона номзод шаҳар сифатида Тошкент қолмоқда. Юртимиз эса жаҳон ва Осиё чемпионатларини ташкил этиш бўйича катта тажрибага эга. Умид қиламизки, Токио-2020 Олимпиадасига муҳим рейтинг очколарини тақдим этиши билан аҳамиятли бўлган ушбу қитъа чемпионати ҳам Ўзбекистонда ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг