UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

24 фев 17:24
Янгиликлар

Бошқалар

Осиё Олимпия Кенгаши президентини Тошкентда Ғофур Раҳимов ва Умид Аҳмаджонов кутиб олди

Бугун, 24 февраль куни Осиё Олимпия Кенгаши (OCA) президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.

Мартабали меҳмон Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида AIBA президенти Ғофур Раҳимов, МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан кутиб олинди. Ал-Сабах билан бирга делегация таркибида Халқаро кураш ассоциацияси президенти, Осиё ўйинлари-2018 директори Ҳайдар Фармон, ОCA котиби Льюсен Альварез ҳам юртимизга келди, дея хабар қилмоқда МОҚ матбуот хизмати.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга қилинган мурожаатномада юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганди. Давлатимиз раҳбари ўшанда Ўзбекистон Осиё ўйинларини ўтказа олишга қодир мамлакат эканлигини ҳам алоҳида қайд этиб ўтгандилар.

Шу муносабат билан Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти бу борадаги лойиҳани ҳаётга татбиқ этишни бошлаб юборган. Бу бўйича 2030 йилги Осиё ўйинларини Тошкент ва Самарқандда ўтказиш бўйича ариза Осиё Олимпия Кенгашига тақдим этилган. 2030 йилги Осиё ўйинларини қабул қилиш учун Ўзбекистондан ташқари Қатар, Ҳиндистон ва Филиппин каби мамлакатлар даъвогарлик қилмоқда.


Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш имкониятларини кенг муҳокама қилиш мақсадида Ал-Сабах бошчилигидаги делегация икки кун давомида юртимизда бўлади. Яхши биласиз, Осиё ўйинларини ўтказиш ва қабул қилиш - йирик лойиҳа ҳисобланади. Ташкилотчилик масалаларида ўзига яраша янгиликлар ва бошқа жиҳатлар мавжуд. Мусобақа учун спорт иншоотларини қуриш, Олимпия шаҳарчаси, логистика, қулай транспорт маршурути, юқори савиядаги тадбирларни ташкил қила олиш, трансляция ва бошқа масалалар шулар жумласидандир. Учрашув давомида айнан шу каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг