UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0

17 сен 08:22
Янгиликлар

Бошқалар

Осиё оммавий ахборот воситалари янги мусобақаларни ёритишга тайёрланмоқда

Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) Оммавий ахборот воситалари бўйича бўлими ташкилотнинг биринчи онлайн мажлисини ўтказди.

“Икки йил давомида олдимизда масъулиятли вазифалар турибди. Биз бутун Осиё ва бутун жаҳондаги минглаб оммавий ахборот воситалари вакилларини ООКнинг тадбирларида кутамиз, – деди ОAВ қўмитасининг раиси Чарльз Ло. – Жумладан, 2021 йилнинг апрелида Хитойнинг Санье шаҳрида олтинчи Осиё соҳил ўйинлари, майда Бангкок ва Чонбури провинциясида Жанг санъати ва ёпиқ иншоотларда олтинчи Осиё ўйинлари, ноябрь ойида Хитойнинг Шаньтоу шаҳрида учинчи ўсмирлар Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу учта минтақавий мусобақалар 2022 йил сентябрида Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган XIX Осиё ўйинларини муваффақиятли ўтказиш учун асос бўлади”.

Масъул ходимлар бўлажак ўйинларга матбуот материаллари ва телекўрсатувларга тайёргарлик, IT ишланмалари, ООКнинг янгиланган веб-сайти ва ундаги янгиликлар билан танишдилар.

Оммавий ахборот воситалари бўйича қўмита аъзоси япониялик Хироши Такеучи журналистларнинг Миллий олимпия қўмиталари орқали аккредитация қилиниши муҳим эканлигини алоҳида таъкидлади.

– Бизнинг мақсадимиз оммавий ахборот воситалари узлуксиз ва самарали ишлаши учун энг яхши шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат, – деб таъкидлади Чарльз Ло.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг