UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0 09:52Бразилияда бир ўйинда қизил карточка кўрсатиш бўйича рекорд ўрнатилди 0 08:45Дана Уайт Махачев билан оғзаки келишиб олгани ҳақида гапирди 0 20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0

29 авг 09:38
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинлари-2018. 38та медал билан 9-ўриндамиз, хисобимизда 9та олтин!

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарлари мезбонлик қилаётган 18-Осиё ўйинлари ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Бугун мусобақанинг ўн биринчи кунги баҳслари давом этмоқда ва айни пайтга келиб медал жамғариш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жами 38та медал билан умумжамоа ҳисобида 9-ўринни эгаллаб турибди. Ҳисобимизда 9та олтин, 15та кумуш, 14та бронза медали бор.

Биз каби 9та олтин медалга эга Ҳиндистон терма жамоасида кумуш медаллар сони кўпроқ - 19та. Қозоғистон терма жамоаси 8та олтин, 9та кумуш, 30та бронза, жами 47та медалга эга бўлиб турибди. Ён қўшниларимиз умумжамоа ҳисобида 11-поғонадан жой олишган. 

Шу сонияларга қадар жами 212та медални қўлга киритиб улгурган Хитой терма жамоаси катта фарқ билан медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди. Чин юрти вакиллари бир кам 100та олтин, 65та кумуш, 48та бронза медали билан тақдирланишган. 

Кучли учликда Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари жойлашишган. Ўттиз олтита давлат спортчиларига камида битта медал олиш насиб қилган. Йигирма тўққизта мамлакат терма жамоалари ҳисобида эса камида бир нафар Осиё ўйинлари-2018 чемпиони бор.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг