UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0

24 авг 07:11
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинлари-2018. Бешинчи кундан сўнг 19та медал билан 9-ўриндамиз!

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарлари мезбонлик қилаётган 18-Осиё ўйинларининг бешинчи кунги баҳслари ҳам ортда қолди.

Кеча мусобақанинг бешинчи кунги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1та олтин, 2та кумуш, 1та бронза медалини қўлга киритишди.

Ўзбекистонлик спортчилар томонидан кеча қўлга киритилган медаллар:

Олтин: 1та (Шаҳбоз Абдужабборов, Шаҳбоз Холмурзаев, академик эшкак эшиш, жуфтлик)

Кумуш: 2та (Мадина Маннопова (таэквондо), Оксана Чусовитина (спорт гимнастикаси).

Бронза: 1та (И.Мамбетназаров, Ш.Нажмиев, Ш.Хакимов, З.Усмонов, академик эшкак эшиш, тўртлик)

Бугунги баҳслар олдидан терма жамоамиз медаллар жамғариш бўйича жами 19та медал билан жадвалда 9-ўринни эгаллаб турибди. Жамоамиз ҳисобида 4та олтин, 8та кумуш, 7та бронза, жами 19та медал бор. 

Қозоғистон терма жамоаси 2та олтин, 6та кумуш, 18та бронза, жами 26та медалга эга бўлиб турибди. Ён қўшниларимиз умумжамоа ҳисобида 12-поғонадан жой олишган. 

Шу кунгача жами 116та медални қўлга киритиб улгурган Хитой терма жамоаси катта фарқ билан медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди. Чин юрти вакиллари 55та олтин, 40та кумуш, 21та бронза медали билан тақдирланишган. 

Кучли учликда Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари жойлашишган. Йигирма олтита давлат спортчиларига камида битта медал олиш насиб қилган. Йигирмата мамлакат терма жамоалари ҳисобида эса камида бир нафар Осиё ўйинлари-2018 чемпиони бор.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг