29 сен 22:19
Янгиликлар
Осиё ўйинлари
Осиё ўйинлари. 29 сентябрь кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида пастладик
Ханчжоудаги Осиё ўйинларида Ўзбекистонлик спортчилар учун олтинчи кун беллашувлари ўз ниҳоясига етди.
Бугун кун давомида 33 та медаллар жамланмаси ўйналди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин медалини қўлга киритди. 29 сентябрь якунига кўра, медалларимиз сони 32 тага етди. Айни пайтда терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 6-ўринни эгаллаб турибди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар