UZ

Сўнгги янгиликлар

21:52Шоҳжаҳон Эргашев иштирокидаги жанг оқшомининг тўлиқ карди маълум бўлди 2 19:26"Хеч қандай реванш йўқ". Лопеснинг отаси Теофимонинг режалари ҳақида гапирди 0 19:07"Реал" ўз футболчисининг товон пулини 1 миллиард еврога қадар оширмоқчи 0 18:42Хабиб Нурмагомедов: "Мухлислик қиламиз ва бирга қайғурамиз" 0 18:21Ҳумоюн Султонов Анталиядаги турнирда кортга чиқди 0 18:00Менежер: Сехудо 2022 йилда фаолиятини тиклайди 0 17:38ПСЖ Винисиусга йилига 14,5 млн фунтлик маош таклиф қилади. Унга Мбаппенинг ўринбосари сифатида қарашмоқда 0 17:14Хитойлик жуфтлик микс баҳсларида ғолибликни қўлга киритди 0 16:52Порье Хабибдан учралган мағлубиятдан сўнг нимани ҳис қилганини айтди 2 16:26Шоҳасан Мирзаматовнинг рақиби ўзгарди. У сўнгги бор икки ярим йил аввал ғалаба қозонган 0 16:04"Барселона" ва "Бавария" 22 ёшли Камарага қизиқмоқда 0 15:43Шаҳрулло Маҳмудов: “Жаҳон чемпионатида атлетларимиз ўзларини кўрсатишлари учун бор кучимизни ишга соламиз” 0 15:22Спортчилар ижтимоий тармоқларда 1 15:01Тарихдаги оғир вазнли энг яхши боксчилар: Али - биринчи, Тайсон кучли учликда, ака-ука Кличколар ўнталикда + БОНУС 5 14:40Расман: Ўзбекистон МТЖ Янги Зеландияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади 0

23 авг 17:37
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинлари. Бешинчи кунда бешта медаль қўлга киритдик!

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилаётган 18-Осиё ўйинларининг бешинчи кунги баҳслари ўтказилди.

ЯНГИЛАШ


Бугун ўзбекистонлик спортчилар томонидан қўлга киритилган медаллар:

Олтин: 1та (Шаҳбоз Абдужабборов, Шаҳбоз Холмурзаев, академик эшкак эшиш, жуфтлик)

Кумуш: 2та (Мадина Маннопова (таэквондо), Оксана Чусовитина (спорт гимнастикаси).

Бронза: 1та (И.Мамбетназаров, Ш.Нажмиев, Ш.Хакимов, З.Усмонов, академик эшкак эшиш, тўртлик)


17:39. Афсуски, теннисчимиз Жўрабек Каримов хитойлик рақибига 2:6, 4:6 ҳисобларида ютқазиб қўйди ва мусобақадаги иштирокини якунлади. 


16:27. Оғир атлетикачимиз Муаттар Набиева ўз иштирокини якунлади. Ҳамюртимиз даст кутаришда 98, силтаб кўтаришда эса 119, умумий ҳисобда эса 217 кг тошни ўзига бўйсундира олди ва якунда тўртинчи ўрин билан кифояланди.


15:59. Футбол. Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. Голларга Икром Алибоев, Жавоҳир Сиддиқов ва Забиҳилло Ўринбоевлар муаллифлик қилишди. Энди футболчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун Эрон ёки Жанубий Корея терма жамоаларидан бирига қарши майдонга тушадилар.


15:08. Оксана Чусовитина таяниб сакраш машқларида иккинчи натижани қайд этди ва кумуш медални қўлга киритди!


14:50. Пенчак силат бўйича баҳсларда иштирок этган уч нафар спортчимиз илк жангларидаёқ имкониятни бой беришди ва мусобақадаги иштирокларини якунлашди.


14:39. Футболчиларимизнинг ўйини давом этмоқда. Ҳамюртларимиз ҳозирча Икром Алибоевнинг голи эвазига 1:0 ҳисобида олдинда бормоқдалар. 


14:16. Мадина Маннопова таиландлик спортчига 3:21 ҳисобида мағлуб бўлди ва кумуш медаль соҳибоасига айланди.


14:08. Бироздан сўнг таэквондочимиз Мадина Маннопова олтин медаль учун жанг қилади. Ушбу баҳсда ҳамюртимизга таиландлик спортчи рақиб бўлади.


14:00. Футболчиларимиз Гонконгга қарши ўйинни бошлашди. 


13:53. Оғир атлетикачимиз Шаҳзодбек Худойберганов ўз иштирокини якунлади. Даст кўтаришда 153 кг натижа кўрсатган ҳамюртимиз, силтаб кўтаришда ҳар уччала имкониятдан фойдалана олмади.


13:30. Мадина Маннопова ярим финалда япониялик Мию Ямадани 14:11 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди!


13:04. Оғир атлетикачимиз Шаҳзод Худойберганов даст кўтаришда 153кг натижа кўрсатди. Энди у силтаб кўтаришда ўз чиқишларини бошлайди


12:37. Денис Истомин қозоғистонлик Александр Бубликка қарши ўйинини якунлади. Ҳамюртимиз 6:1, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган бир вақтда рақиб ўйинни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Истомин ярим финалда! Ҳаво иссиқлигидан спортчиларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


12:01. Велоспортчимиз Муроджон Холмуродов 150 км масофага яккалик пойгасида 15-ўринни эгаллади. Марат Измайлов эса 39-ўриндан жой олди. 


11:49. Бироздан сўнг оғир атлетикачимиз Шаҳзодбек Худойберганов ўз чиқишини бошлайди. 


10:08. Слаломда эшкак эшиш баҳсларида финалда иштирок этган Жонибек Темиргалиев финалда чиқиш қилди. Афсуски, у 97,44 натижа билан кучли учликка кира олмади. 


09:30. Таэквондочимиз Мадина Маннопова чорак финалда ливанлик Анна Эл Ҳаддаддан 11:5 ҳисобида устун келди ва ярим финалда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Энди у финалга чиқиш учун япониялик Мию Ямадага қарши даянга чиқади. 


09:19. Академик эшкак эшиш бўйича тўртлик баҳсларида қатнашган ҳамюртларимиз финалда учинчи натижани қайд этишди ва БРОНЗА медалини қўлга киритишди.


09:02. Афсуски, таэквондочимиз Ҳожиакбар Зокиров иккинчи жангида эронлик Амирмуҳаммад Баҳшикалорига 4:24 ҳисобида ютқазиб қўйди.


08:59. Такэвондочиларимиз Мадина Маннопова ва Хожиакбар Зокиров илк жангларини ғалаба билан бошлашди. Мадина Гонконг, Ҳожиакбар эса афғонистонлик спортчини мағлубиятга учратди.


08:52. Академик эшкак эшиш. Яна бир жуфтлигимиз: Сардор Тўлқинхўжаев ва Алишер Турдиев финалда маррага иккинчи бўлиб етиб келишди. КУМУШ МЕДАЛЬ!


08:29. АКАДЕМИК ЭШКАК ЭШУВЧИЛАРИМИЗДАН ОЛТИН МЕДАЛЬ! Ҳамюртларимиз 6:48.19 кўрсаткич билан маррага биринчи етиб боришди ва олтин медални қўлга киритишди.


08:10. Бироздан сўнг академик эшкак бўйича жуфтлик баҳсларида Шаҳбоз Холмурзаев ва Шаҳбоз Абдужабборовлар финалда стартга чиқишади.


07:58. Гольфчиларимиз жамоавий баҳсларда ўз иштирокларини бошлашган. 


Ассалому алайкум. Осиё ўйинларининг бешинчи кунига бағишланган онлайн матнли трансляциямизни бошлаймиз.


Бугунги беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар рўйхати билан танишинг:

 

Сузиш

Артём Козлюк (50 м батерфлай сузиш, саралаш ва финал)

Хуршиджон Турсунов (100 м эркин сузиш, саралаш ва финал)

Алексей Тарасенко (100 м эркин сузиш, саралаш ва финал)

 

Таэквондо:

-68кг: Хожиакбар Зокиров (саралаш ва финал)

-49кг: Мадина Маннопова (саралаш ва финал)

  

Гольф:

(жамоавий, 1-босқич)

 К. Кубаналиев

С.Чен

Р.Тен

Е.Ли

 

 

Оғир атлетика:

-77кг: Шаҳзод Худойберганов (финал)

-58кг: Муаттар Набиева (финал)

  

 
Пенчак Силат:

Нурилло Саидов

Ҳусанхон Баратов

Аюбхон Абдуллаев

 

Велоспорт:

 (Шоссе, яккалик, 150км):

Мурод Холмуродов

Андрей Измайлов

 

 

 Слаломда эшкак эшиш:

 (яккалик, ярим финал, финал)

 Жонибек Темургалиев

Рамиль Кирпичев

 

 

Академик эшкак эшиш:

Жасурбек Мавлонов (яккалик М1х, финал)

Шаҳбоз Холмурзаев, Шаҳбоз Абдужабборов (жуфтлик, финал)

Сардор Тўлқинхўжаев, Алишер Турдиев (Жуфтлик М2-, финал)

И.Мамбетназаров, Ш.Нажмиев, Ш.Хакимов, З.Усмонов (тўртталик LM4-, финал)

   

Теннис:

(Яккалик, чорак финал)

 Денис Истомин – Александр Бублик (Қозоғистон)

Жўрабек Каримов – Йибинг Ву (Хитой)

  

Футбол:

 Ўзбекистон - Гонконг

 

Спорт гимнастикаси:

 Оксана Чусовитина (эркин машқлар, финал)

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+2   
23 авг 17:34:51
Dilshod Atxamov
кайсидир йилиям ЧЛгаси тур уйинлари буганда( у пайтда Узрепорт планда йугиди) Улугбек Хакимжонов диган журналист огзини купиртириб Пинчак силат хакида курсатув тайёрлаганди. Уч туртта узига ухшаган дармоедлани твга обчикиб келажакда байрок кутаради диб роса халкки асабини уйнаганди. Савол кани уша дармоедларингиз Улугбек Хакимжонов, узиз каттасиз!??
+2   
23 авг 09:42:19
я узбек
Fudbol qaysi qanaldan olib beradi UZHD tv dan qaysi sport turlari beradi shu haqida malumot beringlar
(++++++++++ bosinglar)
+1   
23 авг 16:06:28
Shahzod Xojayli
Futbolda galaba muborak dostlar 3:0 ga yutdik
+1   
23 авг 13:47:09
Кунград
Таэквондочи қизимиз Мадина Маннопова 17 ёшда экан. Финалгача етиб келдими қойил қолмасдан илож йўқ. Финалда омад тилаб қоламиз.
   
23 авг 18:01:57
Akxmedov Sheikh
juda kop muxlislar boks ni kutishyapti xamma qachon bowlanadi yoki boks yòqmi dgan savollarni eshityapman
   
23 авг 16:18:01
998919678885
urrrrrrrrrrrrrr oltin medalllar
   
23 авг 16:17:47
998919678885
olg`a Uzbekiston
   
23 авг 15:01:38
ufcking5
Ertaga boks bosa adminlar iltimos vahtini yozinglar 100% aniq bomasayam iltimossssssssssssss
   
23 авг 13:42:26
Otajon Iskandarov
Elyorbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Натижаларни кайси сайтдан куряпсизлар. Бу сайтдан чикмасдан олдин олтин медал олганимизни кайердан билдинглар
en.asiangames2018.id
   
23 авг 13:39:33
Otajon Iskandarov
Mannopova - finalda!!! Adminlar tezkorroq bo'linglar!
   
23 авг 13:29:02
SARDOR1
Nechinchi orinda ogir atletchimiz
   
23 авг 13:21:54
ufcking5
Boks qachon
   
23 авг 12:24:29
Modrich10
umumiy online jadvalni qayerdan korsa boladi
   
23 авг 11:28:24
Draik
Чемпионат.Азия сайтида нега авторизация берк?? Илтимос админлар айтинглар руйхатдан утишни очиб куйишсин!
   
23 авг 11:25:19
Draik
Узбекистон - Гонконг уйини кайси каналдан??
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг