UZ

Сўнгги янгиликлар

07:56Grand Swiss. 15 ёшли халқаро гроссмейстеримиз 9-турда яна кучли рақибдан очко олди 0 07:33Файзиев - Бухородаги турнир вице-чемпиони! 0 07:11“Реал”нинг чемпионатдаги илк мағлубияти “Барселона”ни пешқадамга айлантирди 0 06:49Омонмуродова - Секешфехервар турнири вице-чемпиони! 0 06:27Медведев яна бир турнирда иштирок этмайди 0 23:05"Зенит" - "Ростов" ўйинида мухлислар 7 та гол кўришди, Шомуродов эса... 1 21:14Қатарда Миллий олимпия қўмиталари Ассоциациясининг Бош Ассамблеяси ўтказилди 0 20:20Жаҳон чемпионати. Дзюдочиларимиз иштирокларини якунлашди, энди навбат жамовий баҳсларга! 0 19:49Турсунқулова чорак финалда имкониятни бой бериб қўйди 0 19:25Одил Аҳмедовнинг голи "Шанхай СИПГ"нинг ғалабасига ёрдам берди 0 19:05Бутунжаҳон армия ўйинлари. Дзюдочиларимиз биринчи кун 4 та медаль қўлга киритишди 0 19:01«Бош вазир кубоги» бошланди, дастлабки кун кутилмаган натижаларга бой бўлди 0 18:50Яна икки боксчимиз Бутунжаҳон армия ўйинларида ғалаба қозонди 0 18:30"Челси" Украина терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда 0 18:03Осипова нимчорак финалда тўхтади 0

24 авг 19:20
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинлари. Осиё ўйинларининг олтинчи кунида иккита кумуш

Индонезияда Осиё ўйинларининг олтинчи кунги баҳслари ниҳоясига етди.


Мусобақанинг олтинчи кунида иккита кумуш медаль қўлга киритдик:

Академик эшкак эшиш, саккизлик: (Алишер Яров, Достонжон Бахриев, Ислам Мамбетназаров, Достонжон Хурсанов, Шоҳжаҳон Нажмиев, Отамурод Раҳимов, Шеҳроз Ҳакимов, Зафар Усмонов ҳамда Анатолий Краснов)


Велоспорт: Мурод Холмуродов



18:05. Антон Фокин ўз чиқишида муваффақиятсизликка учради ва медаль қўлга кирита олмади.


17:34. Бокс. Бобоусмон Батуров мўғулистонлик Бянба Эрденени мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди.


17:14. Теннисчимиз Денис Истомин ярим финалда ҳиндистонлик рақибини 6:2, 6:2 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди.


17:42. Оғир атлетика. Суннатилло Ўсаров даст кўтаришда 158кг, силтаб кўтаришда эса 182кг натижа қайд этди. Умумий ҳисобда 340кг натижа кўрсатган ҳамюртимиз олтинчи натижани қайд этди.


17:10. Сузиш. Владислав Мустафин финалда стартга чиқди ва маррага бешинчи бўлиб етиб борди.

 

15:45. Оғир атлетикачимиз Суннатилло Ўсаров даст кўтаришда 158кг натижа кўрсатди.

 

15:27. Спорт гимнастикаси. Расулжон Абдураҳмонов ўз иштирокини бошламоқда.


14:22. Пенчак Силат. Муниса Раббимова илк жангида вьетнамлик Тем Транга 0:5 ҳисобида ютқазиб қўйди.


14:03. Боксчимиз Ёдгорой Мирзаева илк жангида Хитой Тайпейи вакилига ютқазиб қўйди ва мусобақадаги иштирокини якунлади. 


13:55. Велоспортчимиз Мурод Холмуродов 40 км масофага шоссе баҳсларида иккинчи натижани қайд этди ва КУМУШ медални қўлга киритди. 


11:02. Жиу-житсу баҳсларида иштирок этаётган ҳамюртларимизнинг барчаси мағлуб бўлди. Фақатгина -56 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашаётган Акмал Амиров бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолди. 


09:43. Яна бир жиу-житсучимиз Акмал Амиров эса таиландлик Сувижак Кунтонгдан 13:4 ҳисобида устун келди ва чорак финалга йўл олди. 


09:23. Жиу-житсу. Ҳомиджон Мўминов 1/16 финалда баҳрайнлик Майтам Саббани 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. 


09:09. Сузиш бўйича эстафета баҳсларида иштирок этган йигитларимиз ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаган бўлсаларда, финалга йўл ололмадилар. 


09:00. Академик эшкак эшиш. Саккизталик баҳсларда стартга чиққан спортчиларимиз маррага иккинчи бўлиб етиб келишди ва КУМУШ медални қўлга киритишди.


08:49. Жиу-житсу. -56 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этаётган спортчиларимиз ғалаба билан бошлашди. Достон Рўзиев мўғулистокнли Бяандурен Гантумурни 4:0, Акмал Амиров эса ироқлик Муҳаммад Исмоилни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, 1/8 финалга чиқди.

 

08:31. Академик эшкак эшиш. Тўртлик баҳсларида иштирок этган спортчиларимиз финалда тўртинчи ўринни эгаллашди.


08:10. Сузувчимиз Владислав Мустафин саралаш баҳсларида учинчи натижани қайд этди ва финалга йўл олди. 


07:53. Пенчак Силат баҳсларида иштирок этаётган Абдумалик Саидов эронлик рақибини мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди. 


07:40. Шахбоз Холмурзаев академик эшкак эшишнинг яккалик йўналишида чиқиш қилди ва маррага тўртинчи бўлиб етиб келди. 


07:12. Бироздан сўнг академик эшкак эшувчиларимиз финал баҳсларида ўз чиқишларини бошлайдилар. 


07:10. Ассалому алайкум. Ҳамюртларимизнинг бугунги иштирокидан матнли трансляциямизни бошлаймиз.



Бугун қуйидаги спортчилар юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар:


Жиу-житсу:

-55кг: Достон Рўзиев
-55кг: Акмал Амиров
-69кг: Ҳомиджон Мўминов
-69кг: Асадулло Бозоров


Гольф:

Жамоавий баҳслар, эркаклар

Канатбек Курбаналиев
Сергей Чен
Роман Тен
Евгений Ли


Оғир атлетика:

-85кг: Суннатилла Ўсаров


Спорт гимнастикаси:

брюс, якка, финал

Антон Фокин
Расулжон Абдураҳимов


Пенчак Силат:

Муниса Раббимова

Абдумалик Саидов



Велоспорт:

Шоссе: Мурод Холмуродов


Академик эшкак эшиш:

Яккалик, финал: Шаҳбоз Холмурзаев

Тўртлик, финал: Ўктам Давронов, Фаррух Астонов, Абдулло Муҳаммадиев, Шаҳбоз Абдужабборов.

Саккизлик, финал: Алишер Яров, Достонжон Бахриев, Ислам Мамбетназаров, Достонжон Хурсанов,  Шоҳжаҳон Нажмиев, Отамурод Рахимов, Шеҳроз Хакимов, Зафар Усмонов, Анатолий Краснов.


Теннис:

Ярим финал: Денис Истомин - Прайнеш (Ҳиндистон)


Бокс:

-57кг: Ёдгорой Мирзаева - Хуанг Хсиовен (Хитой Тайпейи)
-69кг: Бобоусмон Батуров - Бянба Эрдене (Мўғулистон)


Сузиш:

50 метр, брас: Владислав Мустафин (саралаш ва финал)
эстафета 4х100: Ўзбекистон

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
24 авг 17:38:01
JasurBeK
69kgda Boturov yutdi
+1   
24 авг 12:31:15
Botirbek Hakimov
adminlar ham uhlab qoldimi
+1   
24 авг 10:03:03
autocomponent
Iltimos boshlanish vaqtlni ham yazib borilar
   
24 авг 19:53:47
umid samatov
pinchakda abdumalik salimov yarim finalga chiqdi degandi nima boldi
   
24 авг 18:13:40
bahtiyor1972
Bugun atletlardan medal yoqmi attang
   
24 авг 17:22:06
Ихтиёр
Истомин финалга чикди
   
24 авг 16:50:51
Dilshod Uzoqov
Denis bir oyogi b.n finalda. Xozircha 6:2 va ikkinchi setda 1:0 xamyurtimiz foydasiga.
   
24 авг 16:38:22
Dilshod Uzoqov
Adminlar 4 soatdan beri jimsizlar. Nega.
   
24 авг 15:52:51
Paxtakor
Silayam Sport tv ham chichib tawadi
   
24 авг 14:36:22
autocomponent
nega sport tv bizning sportchlarni chiqishini toliq olib bermayapti
   
24 авг 14:26:12
barsuz
Oltin medal olaylik !!!!!!!!!!! Iltimos.!!!!!!!!!!
   
24 авг 14:03:56
Shahzod Xojayli
Bokschi qizimiz Yodgoroy mag'lub boldi
   
24 авг 14:03:10
Shahzod Xojayli
4ta oltin 10-ta kumush 7-ta bronza boldi
   
24 авг 13:21:20
ufcking5
Mahalla tv dan boks beryapti jonli efirmi?yoqmi wunga tuwunmayapman nega jonli efir bisa live deb yozmayapti ADMINLAR UYG'ONINGLAR
   
24 авг 13:08:21
Sokhibjon Rakhimov
Rostanam boks nechida
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг