UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0

11 сен 16:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Осиё ўйинлари. Тўрабек Ҳабибуллаев учун ҳақиқий синов, Баҳодир Жалолов ва бошқа жаҳон чемпионларимиз ҳам Олимпиада илинжида. Бокс терма жамоамиз таркиби қанчалик мукаммал?

Хабарингиз бор, 23 сентябрдан 8 октябрь санасига қадар Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида XIX Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Узоқ кутилган бу сафарги Осиё ўйинларига мамлакатимиз тарихидаги энг катта делегация жўнаб кетиши айтилган. Аммо барибир, ўзбекистонлик мухлислар бокс терма жамоамиздан кўп нарса кутиши сир эмас. Бунинг сабаби ҳам бор: мазкур Осиё ўйинларида Париж-2024 Олимпиадаси лицензиялари ҳам ўйналади.

Кеча Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати спорт федерацияларимиз орасида биринчилардан бўлиб Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркибимизни эълон қилди.

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов

-57 кг: Абдумалик Халоков

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев

-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев

-80 кг: Тўрабек Хабибуллаев

-92 кг: Лазизбек Мулложонов

+92 кг: Баҳодир Жалолов



Таркиб, кутилганидек, оптимал экани ойдинлашди. Фақатгина -80 кг вазндаги Тўрабек Ҳабибуллаев кўпчилик мухлислар учун кутилмаган қарордек туюлди. Сабаби, бу вазнда жаҳон чемпионатида термамиз шарафини Жасурбек Йўлдошев ҳимоя қилди. Лекин мураббийлар штабини тўғри тушуниш мумкин: Йўлдошев ЖЧда ўзига берилган имкондан деярли фойдалана олмади. У ЖЧдаги юришини биринчи бўлиб тўхтатган боксчимиз бўлди (1/16 финал).



Шахсий фикримча, -75 кг вазн тоифасида жаҳон чемпионатида максимал натижани қайд эта олган Аълохон Абдуллаев ҳам бу вазнда ўзини кўрсатиши мумкин эди. У терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатидаги энг ёш аъзоси (2003 йил) сифатида бронза медалини қўлга кирита олган эди.



Шунингдек, - 80 кг вазн тоифасида Тўлқин Қиличевда Одилжон Аслонов ва Дилшод Рўзметов вариантлари ҳам бор эди. Лекин мураббийлар штаби Тўрабек Ҳабибуллаевга имкон беришга қарор қилди.

Бу вазиятда мураббийлар қарорини оқлаш мумкин. Чунки бу вазндаги деярли ҳар бир боксчига етарлича имкон берилди. Тўғри, айни дамда Одилжон Аслонов ҳам яхши формада, аммо юқорида айтилганидек, улар ўз имкониятидан фойдаланишди.



Маълумот учун, Тўрабек Ҳабибуллаев 2022 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. Бундан ташқари, ёш боксчимиз июль ойида "Елорда Кубоги"ни бронза медали билан якунлади, Жасурбек Йўлдошев эса ўша мусобақада кумуш медалга эга чиқган эди. Манбамизнинг маълум қилишича, у федерацияда ташкил этилган кичик халқаро турнирда, бир қатор спаррингларда ўзини яхши кўрсатган.



-51 кг вазн тоифасида эса ўз вазнининг эгаси,  "профессор" Ҳасанбой Дўсматов мусобақага йўл олмоқда. У жаҳон чемпионатидаги сингари бу сафар ҳам қийинчиликсиз ғолибликни қўлга киритиши эҳтимоли юқори.



Шунингдек, Тошкентдаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Абдумалик Халоков, Руслан Абдуллаев, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳамда Баҳодир Жалолов ҳам таркибдан жой олди, бунга шубҳа бўлмаса-да. Бронза медалини қўлга киритган Лазизбек Мулложонов ҳам ўзи учун янги бўлган вазнга тўла мослашди ва энди у Олимпиада йўлида айнан шу вазнда рингга чиқади.

Яна бир қўшимча маълумот сифатида айтиш жоизки, Баҳодир Жалолов бу йил ўзининг илк Осиё ўйинлари мусобақасида рингга чиқади.



Умуман олганда, Ўзбекистон бокс терма жамоаси Осиё ўйинлари учун идеал таркибда йўл олмоқда. Айнан шу мусобақа терма жамоада -80 кг вазннинг янги эгасини аниқлаб бериши мумкин.


Муаллиф - Диёрбек Мавлонов/olamsport.com

Рейтинг:    

Фикрлар

   
12 сен 11:41:57
Farrux Do'stmuhammedov
Assalom alekum xammaga To'rabek yaxshi sportchi u 80 kg daUZB da tengsiz, nasb qilsa olipiyada yollanmasi bilan keladi UZB ga
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг