12 окт 13:47
Янгиликлар
Таэквондо
Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди!
Франция пойтахти Парижда таэквондо WT бўйича G6 таснифидаги Гран-при турнири ниҳоясига етди.
Уч кун давом этган мусобақанинг якуний кунги беллашувларида терма жамоамиз аъзоси Жасурбек Жайсунов -80 кг вазн тоифасидаги беллашувларда иштирок этди.
Ўз чиқишини нимчорак финалдан бошлаган ҳамюртимиз турнир финалига қадар етиб борди ва ҳал қилувчи баҳсда бразилиялик амалдаги Жаҳон чемпиони Энрике Маркесга имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медалга эга чиқди.
Жасурбек 2 октябрь куни Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Нажмиддин Қосимхожиев ва Озода Собиржонова ҳам Париж Гран-присида совриндор бўлишган эди.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар