UZ

Сўнгги янгиликлар

21:52Шоҳжаҳон Эргашев иштирокидаги жанг оқшомининг тўлиқ карди маълум бўлди 2 19:26"Хеч қандай реванш йўқ". Лопеснинг отаси Теофимонинг режалари ҳақида гапирди 0 19:07"Реал" ўз футболчисининг товон пулини 1 миллиард еврога қадар оширмоқчи 0 18:42Хабиб Нурмагомедов: "Мухлислик қиламиз ва бирга қайғурамиз" 0 18:21Ҳумоюн Султонов Анталиядаги турнирда кортга чиқди 0 18:00Менежер: Сехудо 2022 йилда фаолиятини тиклайди 0 17:38ПСЖ Винисиусга йилига 14,5 млн фунтлик маош таклиф қилади. Унга Мбаппенинг ўринбосари сифатида қарашмоқда 0 17:14Хитойлик жуфтлик микс баҳсларида ғолибликни қўлга киритди 0 16:52Порье Хабибдан учралган мағлубиятдан сўнг нимани ҳис қилганини айтди 2 16:26Шоҳасан Мирзаматовнинг рақиби ўзгарди. У сўнгги бор икки ярим йил аввал ғалаба қозонган 0 16:04"Барселона" ва "Бавария" 22 ёшли Камарага қизиқмоқда 0 15:43Шаҳрулло Маҳмудов: “Жаҳон чемпионатида атлетларимиз ўзларини кўрсатишлари учун бор кучимизни ишга соламиз” 0 15:22Спортчилар ижтимоий тармоқларда 1 15:01Тарихдаги оғир вазнли энг яхши боксчилар: Али - биринчи, Тайсон кучли учликда, ака-ука Кличколар ўнталикда + БОНУС 5 14:40Расман: Ўзбекистон МТЖ Янги Зеландияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади 0

22 авг 19:57
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинларининг 4-куни 4та медал қўлга киритдик, иккитаси олтин!

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилаётган 18-Осиё ўйинларининг тўртинчи кунги баҳслари ўз якунига етиб бормоқда.

Бугун ҳам эътиборингизга ўзбекистонлик спортчиларнинг қитъа ўйинларидаги иштирокини онлайн тарзда ҳавола этиб бордик. Спортчиларимиз бугун жами 4та медални қўлга киритишди. Бунинг натижасида умумжамоа ҳисобида 9-ўринга кўтарилиб олдик. 

Эслатиб ўтамиз, юнон-рум курашчимиз Мўминжон Абдуллаев, таэквондо устамиз Никита Рафалович олтин, яна бир юнон-рум кураши вакили Рустам Ассакалов ҳамда оғир атлетикачи Достон Ёқубов кумуш медалга сазовор бўлди.

Суратлар муаллифи - Анвар Илясов

18:55. Энг оғир вазнли юнон-рум курашчимиз финалда қозоғистонлик Нурмакан Тиналиевга қарши гиламга чиқди ва 8:0 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медаль соҳибига айланди!


18:27. Юнон-рум кураши. Жаҳонгир Турдиев бронза медали учун жангида қирғизистонлик Узур Жусупбековга қарши ҳеч қандай ҳаракатни амалга оширмай 0:2 ҳисобида ютқазди ва медалсиз қолди.

17:55. Юнон-рум кураши. Рустам Ассакалов Ўзбекистонга навбатдаги кумушни тақдим этди. У финалда эронлик курашчига ютқазиб қўйди

17:26. Сузиш. 100метрга брасс усулида финалда иштирок этган Владислав Мустафин олтинчи, ҳудди шу йўналишнинг аёллар ўртасидаги баҳсларида финалда иштирок этган Юлдуз Қўчқарова саккизинчи ўринни эгаллади.


17:08. Бироздан сўнг юнон-рум кураши баҳсларида спортчиларимиз медаллар учун гиламга чиқадилар:

-87кг: Рустам Ассакалов - Нури Ҳуссайн (Эрон) (олтин)

-97кг: Жаҳонгир Турдиев - Узур Жусупбеков (Қирғизистон) (бронза)

-130кг: Мўминжон Абдуллаев - Нурмакан Тиналиев (Қозоғистон) (олтин)


16:42. Оғир атлетикачимиз Достон Ёқубовдан кумуш медаль! У даст кўтаришда 145, силтаб кўтаришда эса 186 кг тошни кўтариб 331 натижа билан иккинчи бўлди. Олтин медаль шимолий кореялик О Канг Чолга насиб этди (336 кг).


15:25. Таэквондочимиз Никита Рафалович ОЛТИН МЕДАЛЬ СОҲИБИ! У финалда Жанубий Корея спортчисини 21:18 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланди! 


14:52. Спорт гимнастикаси бўйича финал баҳсида иштирок этган йигитларимиз финалда саккиз жамоа ичида 229 балл тўплаб, еттинчи ўриндан жой олишди.


14:45. Никита Рафалович ярим финалда иорданиялик Солиҳ Элшарабатини 4:2 ҳисобида мағлуб этди ва финалга йўл олди.


14:24. 50 метрга ўқ отишда саралашда ҳамюртларимиз Елена Кузнецова 20, Сакина Мамедова 22-ўринни эгаллашди. Саралашда 33 нафар спортчи қатнашди.

14:19. Велоспорт, (шоссе) гуруҳ пойгаларида 104км масофада Рината Байметова 21 спортчи орасида маррага 12-бўлиб етиб келди.

14:11.Юнон-рум курашида ҳамюртимиз Жаҳонгир Турдиев ўтиш баҳсида ҳиндистонлик Хардип Хардипни 6:1 ҳисобида мағлуб этиб бронза медали учун курашиш имкониятини қўлга киритди.

13:50. Юнон-рум курашида ҳамюртимиз Билан Налгиев бронза медалида иштирок этиш учун ўтиш баҳсида кореялик Ким Хёнг Вуга ютқазиб қўйди.

13:20. Юнон-рум курашида ҳамюртимиз Мўминжон Абдуллаев ярим финалда эронлик Бенхам Маҳдизодани таслим қилиб финалга чиқди.

12:55. Юнон-рум курашида ҳамюртимиз Рустам Ассакалов ярим финалда ҳиндистонлик Синх Харпритни 10:0 ҳисобида таслим қилиб финалга чиқди.

12:49. Денис Истомин Хитой терма жамоаси аъзоси Жанг Жиженни 6:4, 6:3 ҳисобларида мағлуб этди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

12:46. Юнон-рум курашида ҳамюртимиз Мўминжон Абдуллаев чорак финалда тожикистонлик Суҳрож Азизовни 9:0 ҳисобида таслим қилиб ярим финалга чиқди.

12:31. Юнон-рум курашида ҳамюртимиз Рустам Ассакалов чорак финалда қирғизистонлик Самат Ширдаковни 9:0 ҳисобида таслим қилиб ярим финалга чиқди.

12:09. Денис Истомин хитойлик рақибга қарши баҳснинг биринчи сетини ўз фойдасига ҳал қилди - 6:4!

12:05. Юнон-рум курашида ҳамюртимиз Билан Налгиев чорак финалда қирғизистонлик Акзол Маҳмудовга 4:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.

11:56. Юнон-рум курашида ҳамюртимиз Жаҳонгир Турдиев нимчорак финалда хитойлик Ди Ксиаога 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.

11:35. Юнон-рум курашида ҳамюртимиз Мўминжон Абдуллаев нимчорак финалда кореялик Ким Мин Сокни 7:0 ҳисобида таслим қилиб чорак финалга чиқди.

11:22. Юнон-рум курашида ҳамюртимиз Рустам Ассакалов нимчорак финалда қозоғистонлик Азамат Кустубаевни 2:1 ҳисобида таслим қилиб чорак финалга чиқди.

11:20. Юнон-рум курашида ҳамюртимиз Билан Налгиев нимчорак финалда индонезиялик Сулаеман Андикани 9:0 ҳисобида таслим қилиб чорак финалга чиқди.

11:07. Теннисчимиз Денис Истомин навбатдаги ўйинини бошлашга тайёргарлик кўрмоқда.


11:02. Сардор Тоиров афсуски эронлик рақибга имкониятни бой бериб қўйди. 


10:49. Никита Рафалович афғонистонлик спортчини мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди. 


10:40. Қиличбозларимиз афсуски 45:38 ҳисобида Япония терма жамоасига ютқазиб қўйишди.


10:16. Жўрабек Каримов кучли рақибини 3:6, 6:4, 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўлланма олди.


10:12. Таэквондочимиз Сардор Тоиров нимчорак финал учрашувида Шри-Ланка вакили 23 ёшли Чалинда Лианежни 22:6 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди. Энди у ярим финал йўлланмаси учун эронлик Мирхошим Хуссаайнига қарши даянга чиқади.

10:09. Жўрабек ҳисобни йириклаштирди. 


10:02. Каримов энди 4:2 ҳисобида олдинга чиқиб олди ва энди ўзини геймини ютқазиб қўймаса кейинги босқичга йўл олади.

09:58. Жўрабек Каримов учинчи сетда 3:2 ҳисобида олдинда бормоқда. 


09:43. Ҳозиргина академик эшкак эшиш бўйича тўрт кишилик қайиқда ўтказилган ярим финал саралаш босқичи якунланди. Ўктамжон Давронов, Фаррух Астанов, Абдулло Муҳаммадиев ва Шаҳбоз Абдужабборовдан иборат терма жамоамиз 2000 метр масофани иккинчи ўринда босиб ўтишди. 

Спортчиларимиз белгиланган масофани босиб ўтиш учун 6 дақиқа 29.01 сония вақт сарфлашди. Индонезия терма жамоаси 6:25.95 вақт натижаси билан саралашни биринчи ўринда якунлашди.

09:29. Жўрабек икки сетни 6:4 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди ва бу билан мувозанатни тиклади - 1:1. Ҳал қилувчи учинчи сетни томоша қиламиз.

09:22. Жўрабек Каримов ҳиндистонлик рақиби устидан 5:4 ҳисобида устун келмоқда. Айни сонияларда Раманатан ўз геймини ютиб олишга ҳаракат қиляпти.

09:19. Индонезия терма жамоасини 45:35 ҳисобида мағлуб этган қиличбозларимизнинг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди. Ярим финал чиптаси учун кураш Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида кечади. 

09:14. Жўрабек Каримов иккинчи сетнинг олтинчи геймидан сўнг ҳисоб 3:3 кўринишда бўлиб турибди.

08:52. Таэквондочимиз Сардор Тоиров илк давра учрашувида камбоджалик Чхун Соклонгни 25:5 ҳисобида мағлуб этди ва нимчорак финалга йўл олди. 

08:49. Жўрабек Каримов биринчи сетни 3:6 ҳисобида бой бериб қўйди. 

08:38. Қиличбозларимиз Индонезия терма жамоасини 45:35 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди. 


08:24. Академик эшкак эшиш. Шаҳбоз Холмурзаев 7:50.21 натижа билан саралашда энг яхши натижа кўрсатди ва финалга йўл олди.

 

08:15. Теннисчимиз Жўрабек Каримов ҳиндистонлик Рамантан Рамкумарга қарши ўйинни бошлади.

 

08:09. Қиличбозларимиз жамоавий баҳсларда мезбонларга қарши кураш олиб боришмоқда.

 

08:01. Сузиш. Владислав Мустафин 100 метрга брас усулида сузиш бўйича ўз гуруҳида иккинчи натижани қайд этди ва финалга йўл олди. 100 метрга баттерфляй усулида сузган Артём Козлюк ўз гуруҳида тўртинчи натижани қайд этди ва кейинги босқичга ўта олмади.

 

Унда баҳсларга киришадиган спортчиларимиз рўйхатини эътиборингизга тақдим этамиз:

Сузиш:

Артём Козлюк (100м, баттерфлай, саралаш ва финал)

Владислав Мустафин (100м, брас, саралаш ва финал)

Юлдуз Қўчқарова (100м, брас, саралаш ва финал)

Эстафета 4х100м

Қиличбозлик

(Шпага, жамоавий, саралаш ва финал):

Роман Александров
Жавоҳирбек Нурматов
Файзулла Алимов
Олег Соколов

Таэквондо:

-63кг: Сардор Тоиров (саралаш ва финал)
-80кг: Никита Рафалович (саралаш ва финал)

Юнон-рум кураши:

(саралаш ва финал)

-87кг: Рустам Ассакалов
-130кг: Мўмин Абдуллаев
-97кг: Жаҳонгир Турдиев
-77кг: Бислан Налгиев

Оғир атлетика:

-69кг: Достон Ёқубов

Спорт гимнастикаси:

(Брас, жамоавий, финал)

Антон Фокин
Абдулла Азимиов
Расулжон Абдураҳимов
Ҳусниддин Абдусаматов
Акобир Ҳамроқулов


Велоспорт, шоссе:

Велоспорт, гуруҳ пойгалари, 104км:

Рината Байметова

Слаломда эшкак эшиш:

Алибек Темиргалиев (ярим финал, финал)
Абубакир Буканов (ярим финал, финал)

Академик эшкак эшиш:

Шахбоз Холмурзаев (яккалик, ярим финал)

Сардор Тўлқинхўжаев, Алишер Турдиев (жуфтлик, ярим финал)

Тўртлик:

Ўктамжон Давронов
Фаррух Астанов
Абдулло Муҳаммадиев
Шаҳбоз Абдужабборов

Ўқ отиш:

(50м, саралаш ва финал)

Сакина Мамедова
Елена Кузнецова

Теннис:

Денис Истомин
Жўрабек Каримов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
22 авг 18:08:31
Paxtakor
Assakalov deganlari chichib tawadiyu
Kimga VA nimaga kere bunaqa kuraw tuwiw
   
22 авг 20:23:45
Sardor Xolmuxammedov
Hozircha 9-orindamiz hozircaaa !!! Bugun yaxshi kun boldi endi yana 1ta oltin blan 7ga kotariliwimiz mumkin . Hali asosiy musobaqala oldindaligini hisobga ose bemalol 4-oringa harakat qsa boladi iloji boricha
   
22 авг 19:49:25
М Мм
Медаллар хисоби жадвалини курсатворинглар.
   
22 авг 19:32:33
ZOHIDJON ABDURASULOV
Uyale minus bosgancha haqiqatti yozgandim uyaldingmi minus bosibsan
   
22 авг 18:19:44
Dilshod Atxamov
хонакилаштирилган. борецларимизи биротаси олтинга илинмади. нимага хонакилашган була бурдокигами? жайдарида яхши результат бервотти.
   
22 авг 15:44:34
Aslan
Ха ишкилиб Муминжон Абдуллаев билан Рустам Ассакаловлар олтин олишсин. Юнон рум курашидан куп курашчиларимиз сусткашликка йул куйишди.
   
22 авг 15:16:01
Ahmadjon Hashimov
Jahongir Turdiyev ham bronzaga tusharkan 97kgda
   
22 авг 15:15:44
Muhar
A endi Salimboy dganlari "saxiylik" qlaman dsa kim yo‘q diyolidi
   
22 авг 15:11:06
Shuhrat Rozumbetov
juda yaxshi bugun 3ta final koradigan boldik
   
22 авг 14:52:38
Chitto Gritto
Mominjon Abdullaev Bekzod Abduraxmonovga oxshagan xaqiqiy ozbek yigitlarini olib borish kerak edi.Kozlari yonib turibdi bularri.Boldi legionerlarri xammasini ketqazib ozimizzi yoshlarga imkon beriylik.Mayli bitta ikkita musobaqada yutqazishsayam keyingilariga tayyor boladi.Oshandayam yutqazishsa alam qimiydi oxirigacha kurashadi vatani shani uchun.Monzmonashvilini kordik nomiga yuribdi gilamda.
   
22 авг 14:50:35
я узбек
Yunon rim kurashida finallar qacon boshlanadi soat malummi
   
22 авг 14:44:52
Chitto Gritto
Legioner kurashchilar umuman kerak emas bir tiyinga qimmat.Bilan,Mondzmonashvili xammasini yuqotish kerak.Qirgizistonlik yunon rum kurashchisiga yutqazib otirgandan keyin nima kerak bunaqa tekin tomoqlar.Korinib turibdi vatanparvarlik yetishmayapti ularga.undan kora ozimizzi bolalar yaxshi.mana Bekzod Abduraxmonov Jaxongir
   
22 авг 13:46:15
Farrux Dilmurodovich
Hudo Hohlasa Bugun kamida 2 ta oltin olamiza
   
22 авг 12:54:17
Shahzod Xojayli
Omad
   
22 авг 09:43:39
Aslan
Бугун олтин медал олишимизга имкониятлар бор. Спортчиларимизга омад.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг