UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Умар Нурмагомедов жароҳат орттириб олди 0 09:25Флик "Барселона"нинг "Лас Палмас"дан қабул қилган мағлубиятига изоҳ берди 0 09:04“Доимо спорт билан бўл” тадбири 400 нафардан зиёд иштирокчини жамлади 0 08:43Магомед Курбанов Исроил Мадримов билан жангдаги мағлубиятни ёпди 0 08:22Самбо: ХХХIII Спартакиада ғолиблари аниқланди 0 08:01"Барселона" кутилмаганда ўз уйида "Лас-Палмас"га ютқазиб қўйди + ВИДЕО 0 22:54Одилжон Аслоновнинг чемпионлик камари учун ўтказган жанги муддатидан олдин якунланди 0 21:21Бобоусмон Батуровнинг жангида дуранг қайд этилди 1 18:48Саиджамшид Жафаровнинг проф боксдаги дебют жанги тўлиқ давом этди 0 18:16Суперлига. ОКМКда кумуш, «Локомотив» эса сўнгги турда охирги ўринга тушиб кетди ва Про лигага равона бўлди (Барча натижалар) 0 17:55Расман! Жервонта "Танк" Дэвиснинг жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 17:27"Дунёни ларзага соламан" - Шавкат Раҳмоновнинг рақибида "иштаҳа карнай" 0 17:00Погба фаолиятини Лондон клубида давом эттириши мумкин 0 16:38Жон Жонс танқидчиларига жавоб қайтарди 0 16:16Серена Уильямс теннисдан кетиши сабаб бўлган омилни айтди 0

30 сен 19:12
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинларининг еттинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди

Бугун, 30 сентябрь куни Ханчжоудаги Осиё ўйинларида еттинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Бугун Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари 3 та олтин, 1 та кумуш ҳамда 1 та бронза медалига эга чиқишди

Олтин:

Артём Штурбабин

Ҳилола Ортиқбоева

Муҳсин Ҳисомиддинов

Кумуш:

Ситора Элмуродова

Бронза:

Сухроб Хожаев



--------------------------


Ушбу саҳифа орқали кун доирасида иштирок этган спортчиларимизнинг натижаларидан онлайн равишда бохабар бўлиб боришингиз мумкин бўлди.


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


18:53. Баҳодир Жалолов чорак финал доирасида тожикистонлик Муҳаммад Аброриддинов билан жанг қилди ва иккинчи раундда муддатидан олдин ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.


18:33. Екатерина Воронина 200 метрга югуриш баҳсларида 25.45 сония натижа қайд этиб, ўз гуруҳида иккинчи бўлди. Шундай қилиб, бугун ўтказилган тўрт йўналиш бўйича Воронина 3487 очко жамғарди, у умумий рейтингда иккинчи поғонада бормоқда.


18:30. Асадхўжа Мўйдинхўжаев чорак финалда қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга қарши жанг қилди ва афсуски, 3-раундда техник нокаут билан мағлубиятга учради.


17:58. Оғир атлетика баҳслари якунланди. Унда иштирок этган спортчиларимиз — Нигора Абдуллаева 195 кг билан олтинчи, Жамила Панфилова эса 192 кг билан еттинчи ўринни эгаллади. 


17:32. Бизда навбатдаги медал! Ҳамюртимиз Сухроб Хожаев босқон улоқтириш баҳсларида 70.79 метр натижа қайд этиб, хитойлик ва қатарлик спортчидан сўнг бронза медалини қўлга киритди. 


17:25. Енгил атлетикачимиз Лайло Аллаберганова 400 метрга югуриш баҳсларида финалдаги чиқишини якунлади. У 8 нафар спортчи ичида маррага еттинчи бўлиб етиб келди.


17:12. Сувга сакраш. 3 метрга синхрон усулда сакраш баҳсларида иштирок этган терма жамоамиз аъзолари — Игорь Мьялин ҳамда Вячеслав Качанов олтита уриниш якунига кўра 357.06 очко жамғарди ва олтита терма жамоа орасида бешинчи ўрин билан кифояланди.


17:07. Оғир атлетикачиларимиз Нигора Абдуллаева ҳамда Жамила Панфилова даст кўтариш баҳсларини якунлади. Бу баҳсларда Абдуллаева 87, Панфилова 88 кг натижа қайд этди. Даст кўтаришдаги энг яхши натижа шимолий кореялик спортчига тегишли бўлиб турибди - 103 кг.


16:58. Екатерина Воронина ядро улоқтиришда учинчи натижани қайд этди. У умумий жадвалда ҳамон иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бироздан сўнг у 200 метрга югуриш баҳсларида қатнашади.


16:50. Шахмат. Жамоавий дастурда 2-раунд якунланди. Эркаклар терма жамоамиз Ҳиндистон билан, қизларимиз эса Филиппин билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишди. 


16:31. Боксчимиз Нигина Ўктамова чорак финалда япониялик Ринка Киношита билан жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўлланма олди.


15:12. Аввалроқ хабар берганимиздек, 3х3 баскетбол бўйича аёллар терма жамоамиз мусобақадаги иштирокини чорак финал саралашида якунлади. Ҳамюртларимиз сўнгги ўйинида Таиландга 7:19 ҳисобида мағлуб бўлди. Шундай қилиб, қизларимиз Осиё ўйинларини умужамоа ҳисобида 14 та терма жамоа орасида 11-ўринда якунлади.


15:02. Чим устида хоккей терма жамоамиз 5-тур доирасида Бангладеш билан ўйнади ва 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Терма жамоамиз мусобақада ғалаба қозонганича йўқ. Сўнгги ўйин 2 октябрь куни Сингапурга қарши бўлиб ўтади.


14:52. Сув полоси. Аёллар терма жамоамиз 5-турда Сингапурга қарши баҳс олиб борди ва 11:14 ҳисобида мағлуб бўлди. Термамиз айни дамда 7 та терма жамоа ичида 6-ўринни эгаллаб турибди. Мусобақа доирасидаги сўнгги ўйин эртага Қозоғистонга қарши бўлиб ўтади.


14:42. Ўзбекистон аёллар футбол терма жамоаси 120 дақиқа давом этган чорак финал баҳсида Хитой Тайпейи устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.


14:15. Футбол. Аёллар. Ўзбекистон - Хитой Тайпейи 2:1. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Қўшиб берилган бўлимларнинг биринчисида эса вакилаларимиз яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. 


13:15. Футбол. Аёллар. Ўзбекистон - Хитой Тайпейи 1:0. Диёрахон Хабибуллаева учрашувнинг 52-дақиқасида ҳисобни очди!


13:01. 3х3 баскетбол. Қизларимиз Таиландга 7:19 ҳисобида ютқазиб қўйишди. 


12:48. Футбол. Аёллар. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб Ўзбекистон - Хитой Тайпейи 0:0.


12:41. Футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитой Тайпейига қарши чорак финал ўйинини ўтказмоқда. Ҳозирча ҳисоб 0:0.


12:38. Шахматчиларимиз ҳам 2-турни бошлашди. Эркаклар терма жамоамиз Ҳиндистон, қизларимиз эса Филиппин терма жамоасига қарши баҳс олиб боришмоқда.


12:31. Бокс. Абдумалик Халоков Осиё ўйинларидаги иккинчи жангини вьетнамлик рақибга қарши ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба орқали у чорак финалга йўл олди. Унинг навбатдаги жанги 3 октябрь куни филиппинлик рақибга қарши ўтказилади.


12:07. ОЛТИНННН! Муҳсин Ҳисомиддинов финалда туркманистонлик Тежен Теженовни мағлубиятга учратди ва Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди!!!


11:57. -52 кг вазн тоифасидаги Ўзбек финалида Ҳилола Ортиқбоева Ситора Элмуродовани мағлубиятга учратди ва Осиё ўйинлари чемпионига айланди! Ситора Элмуродова эса делегациямиз ҳисобига кумуш медални тақдим этди.


11:52. Бизда куннинг илк олтин медали! Курашчимиз Артём Штурбабин финалда эронлик рақибини мағлубиятга учратди ва Осиё ўйинлари ғолибига айланди! 


11:28. +90 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Муҳсин полвон Ҳисомиддинов ярим финал босқичида таиландлик Кунатип Йеа Онни мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди!


11:18. -52 кг вазн финалида ўзбек дербиси гувоҳига айланамиз! Ситора Элмуродова ярим финал жангида таиландлик  Саовалак Хомклинни 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.


11:13. Ҳилола Ортиқбоева ярим финал босқичида туркманистонлик Айнур Амановани ҳалол усули билан 10:0 ҳисобида мағлуб этди ва финалга йўл олди.


11:03. Артём Штурбабин финалда! У кореялик рақибини ҳалол баҳоси билан 10:0 ҳисобида мағлуб этди.


11:00. Курашчиларимиз иштирокидаги ярим финал баҳслари старт олди.


— Екатерина Воронина эндиликда ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этади. Беллашув Тошкент вақти билан 16:10 да бошланади.


Курашчиларимиз бироздан сўнг ярим финал жангларини ўтказишади, уларнинг рақиблари билан танишинг:

-66 кг. Артём Штурбабин - Жаедог Квон (Корея Республикаси)

-52 кг. Ҳилола Ортиқбоева - Айнур Аманова (Туркманистон)

-52 кг. Ситора Элмуродова - Саовалак Хомклин (Таиланд)

+90 кг. Муҳсин Ҳисомиддинов - Кунатип Йеа Он (Таиланд)


— Курашчиларимиз иштирокидаги ярим финал баҳслари Тошкент вақти билан 11:00 да бошланади.


9:02. Енгил атлетика. Узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган Анвар Анваров саралаш босқичида 7,63 метр натижа қайд этиб, ўз саралаш гуруҳида бешинчи бўлди. Қувонарлиси, Анваров ушбу натижаси орқали эртага бўлиб ўтадиган финал босқичига йўлланма олди.


8:56. Муҳсин Ҳисомиддинов ҳамда Ситора Элмуродовалар ҳам чорак финалда ғалаба қозонган ҳолда кейинги босқичга йўл олди.


8:44. Екатерина Воронина баландликка сакраш баҳсларини 1.82 метр натижа билан якунлади. Унинг кўпкураш бўйича умумий натижаси 1003 очкони ташкил этмоқда. Ҳамюртимиз тўсиқлар оша югуриш ва баландликка сакраш баҳсларидан сўнг етакчи бўлиб турибди.


8:38. Ҳилола Ортиқбоева (-52 кг) чорак финал баҳсини қозоғистонлик рақибаси Толганай Абеувага қарши ўтказди ва 10:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.


8:31. -66 кг вазн тоифасидаги курашчимиз Артур Штурбабин чорак финалда филиппинлик Райан Бенавидесни 10:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди! 


8:26. Байдаркада эшкак эшиш. Озоджон Амриддинов ва Денис Онуфриевдан иборат жуфтлик терма жамоамиз 500 метрга кечган саралаш баҳсида 1:38.285 натижа қайд этиб, ўз саралаш гуруҳида учинчи бўлди ва финалга йўл олди.


8:20. Енгил атлетика. Кўпкураш баҳсларида иштирок этаётган ҳамюртимиз Екатерина Воронина 100 метрга тўсиқлар оша югуриш беллашувида 912 очко жамғариб, ўз гуруҳида иккинчи бўлди. Ҳамюртимиз айни дамда баландликка сакраш баҳсларида иштирок этмоқда.


8:17. Каноеда эшкак эшиш. 500 метрга кечган баҳсда эркаклар жуфтлигимиз - Артур Гулиев ҳамда Камронбек Аҳтамов 1 дақиқа 48 сонияда маррага биринчи бўлиб етиб келди ва финал босқичига йўл олди.


8:13. Яна бир курашчимиз Ситора Элмуродова (-52 кг) қозоғистонлик Аружан Адашханни 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди. 


8:07. Ўқ отиш. Муҳаммад Камолов ва Ситора Эргашбоевадан иборат микст терма жамоамиз 19 жуфтлик орасида 554 очко билан ўн еттинчи натижани қайд этди ва финалга чиқа олмади.


8:00. Триатлон. Алина Ҳакимова ўз иштирокини 2:10:50 соатда якунлади ва 10-натижани қайд этди. Ирина Жульдбина эса 2:12:33 натижа қайд этди ва мусобақада ўн иккинчи бўлди.


7:44. Курашчимиз Ҳилола Ортиқбоева (-52 кг) нимчорак финалда филиппинлик Шармеа Куелиньо билан жанг қилди ва 10:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.


7:39. Байдаркада эшкак эшиш. 500 метрга кечган саралаш баҳсида аёллар жуфтлигида Екатерина Шубина ва Арина Танатмишева ўз саралаш гуруҳида хитойликлардан сўнг иккинчи бўлди ва финалга йўл олди.


7:18. Каноеда эшкак эшиш бўйича спортчимиз Владлен Денисов 1000 метрга кечган баҳсда 4:43.784 дақиқа натижа қайд этди ва финал босқичига йўл олди.


6:51. Байдаркачи Шаҳриёр Маҳкамов 1000 метрга байдаркада эшкак эшишнинг саралаш баҳсларида 3:52.568 дақиқа натижа қайд этди ва ўз саралаш гуруҳида иккинчи бўлди. Қувонарлиси, Шаҳриёр бу ғалабаси орқали финал босқичига ҳам йўл олди.


6:21. Айни дамда ўзбекистонлик спортчилар триатлон ва ўқ отиш спорт турларида иштирокини давом эттирмоқда. Триатлончиларимиз айни дамда иккинчи босқичда (40 км велопойга) иштирок этмоқда.


Ассалому алайкум ҳурматли спорт ишқибозлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг Осиё ўйинларидаги иштирокига оид навбатдаги онлайн матнли трансляцияни бошлаймиз.

-----------------------

Бугун кун давомида қуйидаги спортчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади:

5:00. - Триатлон. Аёллар, индивидуал. Алина Ҳакимова, Ирина Жульдбина

6:00. - Ўқ отиш. Микст, 10 метрга тўппончадан ўқ отиш. Ўзбекистон (Муҳаммад Камолов, Ситора Эргашбоева)

6:00. - Енгил атлетика. Аёллар, Етти кураш (100 метрга тўсиқлар оша югуриш). Екатерина Воронина

6:05. - Енгил атлетика. Эркаклар, узунликка сакраш, саралаш. Анвар Анваров

6:30. - Байдаркада эшкак эшиш. Эркаклар, 1000 метр, саралаш. Шаҳриёр Маҳкамов

6:30 дан сўнг. - Кураш. Ҳилола Ортиқбоева  

6:30 дан сўнг. - Кураш. Ситора Элмуродова

6:30 дан сўнг. - Кураш. Муҳсин Ҳисомиддинов

6:30 дан сўнг. - Кураш. Артём Штурбабин

6:50. - Енгил атлетика. Аёллар, Етти кураш (баландликка сакраш). Екатерина Воронина

6:58. - Каноеда эшкак эшиш. Эркаклар, 1000 метр, саралаш. Владлен Денисов

8:18. - Байдаркада эшкак эшиш. Аёллар жуфтлиги, 500 метр, саралаш. Ўзбекистон (Екатерина Шубина, Арина Танатмишева)

8:38. - Байдаркада эшкак эшиш. Эркаклар жуфтлиги, 500 метр, саралаш. Ўзбекистон (Озоджон Амриддинов, Денис Онуфриев)

8:54. - Каноеда эшкак эшиш. Эркаклар жуфтлиги, 500 метр, саралаш. Ўзбекистон (Артур Гулиев, Камронбек Аҳтамов)

11:10. 3x3 Баскетбол. Аёллар, чорак финал саралаши. Ўзбекистон - Таиланд

12:00. - Футбол. Аёллар, чорак финал. Ўзбекистон - Хитой Тайпейи

12:00. Шахмат. Эркаклар терма жамоамиз, жамоавий

12:00. Шахмат. Аёллар терма жамоамиз, жамоавий

12:15 дан сўнг. - Бокс. Эркаклар, -57 кг, нимчорак финал. Абдумалик Халоков - Ван Дуонг Нгуен (Вьетнам)

12:45. - Чим устида хоккей. Эркаклар. Ўзбекистон - Бангладеш

13:30. - Сув полоси. Аёллар, 5-тур. Ўзбекистон - Сингапур

16:00. - Енгил атлетика. Эркаклар, босқон улоқтириш, финал. Суҳроб Хожаев

16:00. - Оғир атлетика. Аёллар (-55 кг) Жамила Панфилова 

16:00. - Оғир атлетика. Аёллар (-55 кг) Нигора Абдуллаева

16:15 дан сўнг. - Бокс. Аёллар, -54 кг, чорак финал: Нигина Ўктамова - Ринка Киношита (Япония)

16:30. - Сувга сакраш. Эркаклар, 3 метрга синхрон усулда. Вячеслав Качанов, Игорь Мьялин

17:00. - Енгил атлетика. Аёллар, 400 метрга югуриш, финал. Лайло Аллаберганова

18:10 дан сўнг. - Бокс. Эркаклар, -71 кг, чорак финал: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)

18:45. - Бокс. Эркаклар, +92 кг, чорак финал. Баҳодир Жалолов - Муҳаммад Аброриддинов (Тожикистон).

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
30 сен 18:40:59
Bulent Ersoy
Qochib yuruvdi boshqa tajribaliroq sportchi olib boridh keremidi
+1   
30 сен 18:39:41
Bahromjon
Yoqolsin Tulqin Qilichov. Taktika qo’yishni bilmidi! Yoqolsin!!!
+1   
30 сен 17:45:52
Bulent Ersoy
Uzi osiyda Suxrob va yan tojikistonli xamkasbi eng yaxshila edi qatarlik qaerdan chiqti xitoy mayli
+1   
30 сен 17:04:34
Bulent Ersoy
Ekatrinani eng yaxshi kuragigani nayza uloqtirish ediyu shunda yutmagan bulsa bilmadim
+1   
30 сен 12:15:56
Bulent Ersoy
Yaxshiyam kurashimiz borakana
+1   
30 сен 08:28:35
Bulent Ersoy
Kurashda omad lekin xammasini yutanimiz bn bu bizga xechnima bermaydi chunki Olimpia dasturiga kiritilmagan asosiysi biz Olimpia dasturiga kiritilgan yunalishlarda yuqori urinlarni olsak xaqiqiy yutuq bulardi omad
+1   
30 сен 08:24:26
Bulent Ersoy
Engil atletikani qaerdan kuzatish mumkin jonga tekdi qanaqa translatsiya bu
+1   
30 сен 08:09:12
Bulent Ersoy
Engil atletika nima buldi nimaga 2kundan beri malumot yoki translatsiya yuq 0 baxo translatsiyachimizga xar doyimgidek zapis kursatadi kerarakmas narsalarni kursatadi
   
30 сен 22:41:03
Boks
Ozbek boksi tarixdagi eng sharmandali maglubyatlardab bori eng yomoni bolmasa
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг