UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

07 сен 20:27
Янгиликлар

Қиличбозлик

Осиё қиличбозлик конфедерацияси президенти МОҚга ташриф буюрди

Айни кунларда пойтахтимиз қиличбозлик бўйича “Сателлит” халқаро мусобақасига мезбонлик қилмоқда.

Токио Олимпиадасига лицензион очколар тақдим қиладиган мазкур мусобақа кўплаб мутахассислар нигоҳида бўлиши шубҳасиз. Мусобақани кузатиш учун ташриф буюрган Осиё қиличбозлик конфедерацияси раҳбари Дайрит Селсо Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Мартабали меҳмонга Пан-Америка қиличбозлик конфедерацияси раҳбари Виталий Логвин ҳамроҳлик қилди. Меҳмонларни МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов кутиб олди. 

“Юртимизга қилган ташрифингиз учун яна бир бор ташаккур айтаман. Тошкент тобора йирик спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Аввало, бунда юртбошимиз бошчилигида спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътиборнинг ўрни катта. Ўзбекистон ўзининг машҳур спортчилари билан ҳам шуҳрат қозонган. Оддий мисол, 3 йил муқаддам ўтказилган Рио Олимпиадасида терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 207 мамлакат орасида 21-поғонани эгаллаган. Бизда ҳар йили қиличбозлик билан шуғулланувчилар сони 20-30 фоизга ортиб боряпти. Ҳамкорлигимиз самараси ўлароқ Ўзбекистонда нафақат спорт, балки, қиличбозлик ҳам жадал ривож топмоқда”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Ўз навбатида Дайрит Селсо ҳам спортнинг юртимиздаги ривожланиши ва ташриф таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Дарҳақиқат, Ўзбекистон МОҚнинг бундай кўркам биносини кўриб ҳайратдаман. Мен Филиппин Олимпия қўмитасида раҳбарлик қилсам ҳам, бизнинг ташкилот бундай замонавий иншоотда фаолият олиб бормайди. Ўзбекистон спорт соҳасида Марказий Осиё минтақасида етакчига айланиб улгурди. Бунга асосий сабаб деб мамлакатингизда қиличбозлик ва бошқа спорт турларининг кучли мактаби борлигини кўрсатиб ўта оламан. Мисол учун, Собир Рўзиевдек қиличбозни бутун дунё танийди. Жаҳон спортида қиличбозликдан чиққан вакиллар ҳар ерда етакчилар қаторида. Жумладан, замонавий Олимпия ўйинлари асосчиси барон Пьер де Кубертен, ҳозирги Халқаро Олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах ҳам қиличбоз бўлишганини айтиб ўтиш мумкин. Илгари Хитой, Япония, Корея каби давлат вакиллари кўп жабҳада етакчилик қилишарди. Ҳозирда уларга кескин рақобат туғдира оладиган жамоалар шаклланган. Бу эса Осиёнинг ўзида 5 та минтақавий конфедерациялар очилганининг натижаси. Марказий Осиё конфедерациясининг ташкил қилинишини биз қўллаб-қувватлаймиз. Бу қиличбозликнинг Осиё минтақаси бўйлаб бир хил суратда ўсишини таъминлайди. Келажакда Ўзбекистон томони билан шундай яқин ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз”, – дейди Дайрит Селсо.

Суҳбат давомида ўзаро ҳамкорлик борасидаги катта дастурлар муҳокама қилинди. Учрашув якунига етгач меҳмонга МОҚнинг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Шунингдек, жаноб Дайрит Селсо ташрифи давомида МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолияти билан яқиндан танишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг