UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

23 апр 17:07
Янгиликлар

Дзюдо

Осиёнинг 40 давлати орасида 6-ўринни эгалладик

Бугун БААнинг Фужайра шаҳрида дзюдо бўйича Осиё / Океания чемпионати якунланади.

Айни дақиқаларда жамоавий баҳслар ўтказилмоқда. Кеча якунига етган яккалик баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритиб, Осиё ва Океаниянинг 40 иштирокчи давлати орасида 6-ўринни банд этди. Дзюдочиларимиз 2 тадан бешинчи ва 7-ўринларни ҳам эгаллашди. 

Дзюдо ватани - Япония терма жамоаси Осиё чемпионатида жами 9 та медални расмийлаштирди. Кунчиқар юрт вакиллари 4 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза медалига эгалик қилишди. Мўғулистон терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этди. 

Кучликка учликка 2 та олтин, 3 та кумуш, 6 та бронза медали билан Жанубий Корея терма жамоаси якун ясади. Биздан аввалги ўринларни Хитой ва Қозоғистон дзюдочилари эгаллашган. Еттинчи поғонадаги КХДР жамоаси 1 тадан олтин ва бронза медалига га бўлди. Жами 12 давлат дзюдочилари уйларига камида битта бронза медали билан қайтишди. Қолган 28 мамлакат ортга қуруқ қўл билан қайтишга мажбур бўлган.        

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг