UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

13 окт 10:02
Янгиликлар

Бокс/ММА, Олимпия ўйинлари

Ўсмирлар Олимпиадаси. Боксчиларимиз мусобақа стартига қизғин тайёргарлик кўрмоқдалар

Буэнос-Айресда III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари давом этмоқда.

Ўзбекистонлик мухлислар орасида катта қизиқишга сабаб бўладиган бокс бўйича беллашувлар бошланишига ҳам оз вақт қолмоқда. Бугун мусобақаларга қуръа ташланса, 14 октябрдан баҳсларга старт берилади. Айни пайтда ёш чарм қўлқоп усталаримиз муҳим мусобақага жиддий тайёргарлик олиб бормоқдалар. Спортчиларимиз мураббийлар Бекзод Хидиров ва Даврон Ғофуровлар қўл остида машғулотлар ўтказишмоқда.

«Аргентинага келган кунимизнинг эртасигаёқ машғулот жараёнларини бошлаб юборганмиз. Кунига икки маҳалдан ҳам машғулотлар ўтказяпмиз. Техник ва тактик томонлама ишлаяпмиз. Юқори натижалар билан юртдошларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз», – дейишди мураббийлар штаби вакиллари.

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича баҳсларда юртимиз шарафини тўрт нафар спортчи ҳимоя қилади:

– 56 кг: Абдумалик Халаков
– 69 кг: Жахонгир Раҳмонов
– 81 кг: Тимур Мержанов
– 51 кг: Хурсаной Холматова

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг