UZ

Сўнгги янгиликлар

11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0

08 окт 12:51
Янгиликлар

Тадбирлар, Олимпия ўйинлари

Ўсмирлар Олимпиадаси совриндори анъанага кўра МОҚнинг эсдалик совғаси билан тақдирланди

Хабар бериб ўтганимиздек, Аргентинада бўлиб ўтаётган ўсмирлар Олимпия ўйинларининг илк кунида таэквондочимиз Улуғбек Рашитов кумуш медаль соҳибига айланди.

Унинг медали Ўзбекистон терма жамоаси учун Буэнос-Айресдаги мусобақада дастлабкиси бўлди. Тақдирлаш маросимидан сўнг Олимпия шаҳарчасида ўзига хос кичик йиғилиш ташкил қилинди. Миллий олимпия қўмитаси вакиллари ғолиб спортчи ва унинг мураббийини табриклашди. 

Ушбу тадбирда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов ҳам иштирок этди.

«Олтин медаль учун бироз омад етишмади. Аммо мусобақанинг биринчи кунидаёқ медаль қўлга кирита олганимиздан хурсандмиз. Умид қиламизки, бундан кейин медалларимиз сони янада кўпаяди ва юқори натижалар билан Ўзбекистон халқини хурсанд қиламиз», – деди Бош котиб.

Шундан сўнг Жасур Матчанов анъанага кўра спортчимизга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси логотипи туширилган махсус эксклюзив соатни эсдалик совғаси сифатида тақдим этди.

Сўнгра ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди ва унда ташкилий масалалар, олдинда кутилаётган мусобақалар, бажариладиган топшириқлар муҳокама қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг