UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

22 окт 03:27
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Ўсмирлар Олимпиадаси совриндорлари Ўзбекистонда қай тарзда кутиб олинди? (ФОТО)

Хабарингиз бор, 6-18 октябрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари бўлиб ўтди.

Мазкур "кичик Олимпиада" ўзбекистонлик ёш атлетлар учун ҳар қачонгиданда омадли келди. Ўйинлар якунига кўра ҳамюртларимиз томонидан умумий ҳисобда 16 та медаль қўлга киритилди. Уларнинг 5 таси олтин, 4 таси кумуш ва 7 та бронза медалларидир. Медаллар сифати бўйича 206 мамлакат ичида 13-ўринни эгалладик.

Бугун тунда ушбу мусобақада иштирок этган спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов сўзга чиқар экан, мусобақада муваффақиятли иштирок этган ёш спортчиларимизни табриклади. Мамлакатимизда спортга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бераётганини алоҳида қайд этиб ўтди. Қўлга киритилган ютуқлар учун спортчи ва мураббийларга миннатдорчилик билдирди.

Сўнгра Аргентина Олимпиадасининг олтин медали соҳиблари Кумуш Файзуллаева, Умид Жалолов яратилган шароитлар ва имкониятлар учун муҳтарам Президентимизга миннатдорчилик билдиришди. Бундан кейинги муҳим мусобақаларда ҳам муносиб иштирок этишга ваъда бердилар. Шунингдек, спортчиларимизнинг ота-оналари ҳам сўзга чиқиб, ўзларининг энг самимий тилакларини изҳор этишди.

Қайд этиш лозимки, мазкур ўйинларда Ўзбекистон ўз рекордини янгилади. Таққослаш учун, тўрт йил олдин Нанкинда бўлиб ўтган ўсмирлар Олимпия ўйинларида спортчиларимиз 10 та медаль қўлга киритгандилар. Бу сафарги мусобақада эса ҳамюртларимиз 16 та медалга эга чиққан ҳолда мамлакатимиз учун ушбу ўйинлардаги энг яхши натижани қайд этдилар.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан барча спортчиларимизни, уларнинг мураббийларини ва спорт федерацияларини муборакбод этади ва олдинда турган нуфузли мусобақаларда ҳам ушбу зафарли юришни давом эттиришларини тилайди.


Суратлар муаллифи: Абдулло Файзуллаев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг