UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0

14 окт 10:23
Янгиликлар

Спорт курашлари, Олимпия ўйинлари

Ўсмирлар Олимпия ўйинлари. Шоҳида Аҳмедова кумуш медалга эга чиқди

Аргентинада давом этаётган ўсмирлар Олимпия ўйинларининг 13 октябрь кунги беллашувлари ҳамюртларимиз учун муваффақиятли келди.

Бироз аввал оғир атлетикачимиз Долера Давронова бронза, байдарка ва каноэда эшкак эшиш баҳсларида иштирок этган Гулбаҳор Файзиева олтин медални қўлга киритганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Энди эса спорт курашларида -49 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шоҳида Аҳмедова совриндорлар қаторидан жой олди. Ҳамюртимиз мусобақа давомида Қозоғистон, Венесуэла, АҚШ, Белорусь мамлакатлари вакилларини мағлубиятга учратиб финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи жангда эса у афсуски швециялик рақибасига имкониятни бой берди қўйди ва якунда кумуш медаль билан кифояланди.

Маълумот учун, бу ўзбекистонлик спортчилар учун Аргентина Олимпиадасидаги ўнинчи медалдир. Ҳамюртларимиз томонидан 3 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медаллари қўлга киритлган. Битта олтин ва 1 та бронза медалларига микст баҳсларида эга чиқилган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг