UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилади! UFC 333 турниридан ОНЛАЙН 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0

11 июн 11:27
Янгиликлар

Дзюдо

Ўсмирларимиз Almaty Cadet Asian Cup 2026 турнирида 26 та медаль билан биринчи бўлишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Бекет Махмутов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган Осиё Кубогининг кадетлар баҳслари якунига етди.

Қувонарлиси, 12 давлат иштирокида кечган икки кунлик беллашувлар якунида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 8 та олтин, 6 та кумуш, 12 та бронза, жами 26 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни банд этишди. Қозоғистон заминида ҳаммадан кўп - 8 маротаба Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради. 

Қозоғистон терма жамоаси 7 та олтин, 8 та кумуш, 15 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллади. Биттадан олтин ва бронза медалини қўлга киритган Хитой Тайпейи терма жамоаси кучли учликдан жой олди. 

Бугундан ёшлар ўртасидаги мусобақа бошланди. Дзюдочиларимизга икки кунлик беллашувларда ғалаба ва омад тилаймиз. 

Almaty Cadet Asian Cup 2026. Ғолиб ва совриндорларимиз

Олтин медаль соҳиблари

-44 кг: Дилафруз Болтабоева 

-57 кг: Зиёда Жавлонова

-63 кг: Паризода Юлдашева

-50 кг: Акбар Шарифов

-60 кг: Озодбек Олимов 

-73 кг: Тохир Қосимов 

-81 кг: Жасурбек Туркманов 

-90 кг: Билолбек Абдугаппаров


Кумуш медаль соҳиблари

-57 кг: Чаросой Ўктамбоева 

-50 кг: Сафохўжа Сайфуллоев 

-66 кг: Мирсаид Жўраев 

-81 кг: Мирзоҳид Худойқулов 

-90 кг: Элнур Холмуродов 

+90 кг: Алибек Дурдиев 


Бронза медаль соҳиблари

-40 кг: Фарангиз Бахтиёрова 

-44 кг: Нозима Нормуродова 

-48 кг: Моҳинур Оллаберганова

-52 кг: Кумушбиби Эргашева

-52 кг: Нилуфар Шухратова 

-63 кг: Гулсанам Ҳазратова 

-63 кг: Динора Самандарова

-70 кг: Зиёда Шомуродова

-50 кг: Темурмалик Эшпўлатов 

-66 кг: Лутфуллоҳ Акбаров 

-73 кг: Воҳиджон Шермаматов 

-81 кг: Шомурод Шомуродов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг