UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

11 май 10:20
Янгиликлар

Бокс/ММА, Тадбирлар, Қизиқарли!

Отабек Умаров Бангкокда Геннадий Головкин билан учрашди

Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ООК Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Бангкок шаҳрида бўлиб турибди.

Тадбир арафасида расмийлар билан бир қатор учрашувлар ташкил этилмоқда. Улардан бири Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Геннадий Головкин билан ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон Миллий Олимпия қўмиталарининг Бош котиблари Ойбек Касимов ҳамда Жанар Утешова ҳам қатнашишди.

Қайд этиш жоиз, жаҳон боксида улкан шуҳрат қозонган Г.Головкин жорий йилнинг 26 февраль санасида Қозоғистон МОҚ президенти этиб сайланган эди. Ортда қолган вақт мобайнида у салмоқли лойиҳаларга қўл уришни бошлади. 

Томонлар суҳбат давомида икки қардош халқнинг муносабатлари спорт орқали янада мустаҳкамланиб бораётгани, хусусан, кўплаб терма жамоаларимиз йирик стартларга тайёргарлик жараёнида қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказаётганини мамнуният билан тилга олишди.

Геннадий Геннадьевич ООК вице-президентини футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олгани билан қутлаб, жамоамизга бўлажак мусобақада ҳам омад тилади. Ўз ўрнида, Отабек Умаров Г.Головкинни янги лавозимга сайлангани билан муборакбод этиб, раҳбарлик соҳасида ҳам улкан муваффақиятларга эришишини тилади. Шунингдек, уни ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга таклиф этди ва ҳамкорликда ишлашдан мамнун бўлишини билдирди.

Ўзбекистон делегациясининг Таиланддаги расмий ташрифи давом этади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг