UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0

28 мар 07:47
Янгиликлар

Енгил атлетика

Отабек Умаров ҳам стартга чиққан IV Тошкент халқаро марафонидан ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимизда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Наврўз” Халқаро марафонининг IV пойгаси ва Шанхай ҳамкорлик ярим марафони ўтказилди.

ШҲТ халқаро ярим марафони даражасидаги нуфузли мусобақа юртимизда илк бор ташкил этилиши. Ушбу марафон AIMS халқаро тузилмасининг «А» таснифидаги сертификациясига эга. 

Бу ШҲТ ярим марафонида қатнашадиган профессионал спортчиларнинг иштироки, марафон трассаси, унинг ўтиш жараёни ва натижалари халқаро экспертлар томонидан баҳолаб борилишини англатади. Мазкур нуфузли мусобақани Халқаро енгил атлетика федерацияси ҳамда AIMSнинг техник экспертлари Иля Михайловский ва Адрианус Стевенслар баҳолаб боришди.

Марафон баҳсларида турли йўналишларда қатнашиш учун жами 2 200 нафардан зиёд киши рўйхатда ўтган эди. Бугун эса улар сафига рўйхатдан ўтолмаган, аммо югуришга иштиёқманд кўплаб инсонлар ҳам қўшилди ва умумий ҳисобда ушбу халқаро марафонда 2 ярим минг нафардан зиёд инсонлар қатнашди.

Тўртинчи бор ўтказилган марафон нафақат ҳамшаҳарларимиз, балки халқаро мутахассисларнинг ҳам эътирофига сазовор бўлди. Буни маросимнинг очилиш қисмида сўзга чиққан Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов алоҳида таъкидлашди. 

Мутасаддилар ўз сўзлари давомида мамлакатимизда Президентимиз томонидан ҳамюртларимиз орасида оммавий спортни тарғиб қилиш борасида олиб борилаётган ўзгаришлар, югуришнинг инсон саломатлигига ижобий таъсири ҳақида алоҳида тўхталишди.

Бу йилги марафонга Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров фахрий меҳмон сифатида ташриф буюрди. Шунингдек, тадбирда Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ раиси ўринбосарлари Равшан Ирматов, Азизжон Камилов, Шезрод Ташматов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раҳбарияти, юзлаб спортсевар ҳамюртларимиз иштирок этишди. 

Мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Покистондан келган спортчилар ҳамюртларимиз билан рақобат олиб боришди. Пойганинг старт ва финиш нуқтаси доимгидек “Ҳумо арена” муз саройи олдидаги Бешёғоч майдони этиб белгиланди.

Регламентга кўра, мусобақа доирасида 3 км, 10 км, 21 км, классик марафон ва экиден (эстафета) пойгалари ўтказилди. Бу йилги марафон ғолиб ва совриндорларига мос равишда 30-20-10 миллион сўмдан мукофот ажратилган. Қолаверса, бошқа йўналишлардаги совриндорлар ҳам белгиланган миқдордаги мукофотларга сазовор бўлишди.

Ўз йўналишида ғалаба қозонган спортчилар:

3 км, эркаклар:
1. Ҳасан Мирсоатов – 9:07.12
2. Виктор Цуренко – 9:15.07
3. Диёрбек Аҳмедов – 9:17.17

3 км, аёллар:
1. Шоҳсанам Хуррамова – 10:18.5
2. Ойзира Журакова – 10:40.5
3. Дарья Антропова – 10:49.3

10 км, эркаклар:
1. Бекзод Бойматов – 35:03
2. Отабек Файзуллаев – 35:47
3. Азизбек Касимов – 36:26

10 км, аёллар:
1. Дилноза Усмонова – 43:29
2. Гўзал Муҳаммадалиева – 44:22
3. Фарида Тўлқунбекова – 44:53

21 км, эркаклар:
1. Нурсултон Кенешбеков (Қирғизистон) – 1:04.28
2. Шоҳруҳ Давлатов (Ўзбекистон) – 1:04.40
3. Отабек Тошқувватов (Ўзбекистон) – 1:07.58

21 км, аёллар:
1. Азиза Мирзаакбарова (Ўзбекистон) 1:15.20
2. Мария Коробицкая (Қирғизистон) – 1:16.47
3. Ситора Қурбонова (Ўзбекистон) – 1:24.43

Марафон (42 км, 195 м), эркаклар:
1. Илья Тяпкин (Қирғизистон) – 2:21.42
2. Закирилло Маматқулов (Ўзбекистон) – 2:22.05
3. Владислав Мамедов (Ўзбекистон) – 2:23.18

Марафон, аёллар:
1. Гулшаной Сатторова (Қирғизистон) – 2:34.50
2. Екатерина Тунгускова (Ўзбекистон) – 2:29.28
3. Тамила Қўчқорова (Ўзбекистон) – 3:11.23

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, UFC жангчиси Маҳмуд Муродов, Токио-2020 Олимпиадаси чемпионлари Баҳодир Жалолов ҳамда Улуғбек Рашитов ҳам иштирок этиб, совриндорларга эсдалик совғалари ва пул мукофотларини топширишди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

   
28 мар 14:49:51
Abduhayid Kamalov
Киргизлар кокиб кетибдику
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг