UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0

18 авг 07:22
Янгиликлар

Бокс/ММА, Триатлон

Отабек Умаров иштирокидаги ММА ассоциацияси йиғилиши ҳақида батафсил + ФОТО

Аввал хабар берганимиздек, Отабек Умаров Ўзбекистон ММА ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон триатлон федерацияси раҳбари лавозимидан кетган эди.

Отабек Умаров 14 август куни асосий иш фаолиятига кўпроқ эътибор қаратиш мақсадида ушбу лавозимларни тарк этганди. Унинг ўрнига Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, MMA ассоциациясига эса Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов раис этиб сайланган эди.

Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда бир неча нафар аралаш жанг санъати усталарининг видеомурожаати тарқалди. Унда спортчилар Отабек Умаровдан ассоциация раҳбарлигини тарк этмасликни сўрашган эди. 

Шу муносабат билан кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Отабек Умаров, MMA ассоциациясининг янги президенти Баҳодир Қурбонов, спортчилар, мураббийлар иштирок этди. 

Учрашувда Отабек Умаров 14 августдаги интервьюсида ҳам таъкидлаб ўтганидек, Ўзбекистонда MMA спорти ривожини ва ассоциация фаолиятини қўллаб-қувватлашда давом этишини айтиб, жамоа ўз олдига қўйган мақсадларига Баҳодир Қурбонов раҳбарлигида эриша олишига ишонч билдирган.

Хабар қилинишича, MMA ассоциацияси раҳбариятида ўзгариш рўй бермаган – биринчи вице-президент сифатида Шерзод Ташматов, вице-президент лавозимида Мурод Хонтўраев, ижрочи директор сифатида Зафар Қаҳрамонов фаолият олиб боради.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
17 авг 18:37:25
WORKOUT
Hamma gap pulda
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг