UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0

15 дек 21:36
Янгиликлар

Бошқалар

Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгашининг вице-президенти этиб сайланди

Теглар :  Отабек Умаров
Ўмоннинг Маскат шаҳрида Осиё Олимпия Кенгаши (ООК)нинг навбатдаги Бош Ассамблеяси ўз ишини бошламоқда.

Бугун Ассамблеядан бир кун аввал анъанага кўра 74-Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилот раҳбариятининг янги таркиби ва Ижроия қўмитасига аъзолар сайланди.

ООК Конституциясида (қоидаларни қўллаш, 71 ва 76-моддаларига асосан) 5 йирик комплекс мусобақаларга мезбон мамлакат ООК вице-президенти лавозимига номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлиши қайд этилган.

Ўзбекистон 2025 йил IV ёшлар Осиё ўйинларини қабул қилиши эвазига биринчи марта ўз вакилини сайёрамизнинг энг йирик қитъасида олимпия ҳаракатига масъул бўлган ташкилот раҳбариятига номзод сифатида таклиф этиш имконига эга бўлди.

Мазкур нуфузли анжуманнинг биз учун эътиборли жиҳати, ООК вице-президентлигига номзодлар қаторида ҳамюртимиз, Марказий Осиё ММА Конфедерацияси раҳбари Отабек Умаров ҳам бор эди.

10 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари онлайн йиғилишида Отабек Умаровни мамлакатимиз номидан ООК вице-президентлигига номзод сифатида тавсия этишга қарор қилинганди. Бугун бўлиб ўтган Осиё Олимпия Кенгаши Ижроия қўмитаси йиғилишида Отабек Умаров номзоди бир овоздан маъқулланди ва Отабек Муҳаммадалиевич ташкилот вице-президенти этиб расман сайланди.

“Авваламбор, менга билдирилган юксак ишонч учун барчага ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Бундай нуфузли ташкилотда мамлакатимиз манфаатларини ҳимоя қилиш, қитъада олимпия ҳаракатини ривожлантиришга ҳисса қўшиш мен учун шараф. Тошкентда ўтадиган 2025 йилги ёшлар Осиё ўйинларини ўтказиш Янги Ўзбекистон учун жаҳон ҳамжамияти олдидаги жиддий синовлардан бири. Муҳтарам Президентимиз ва ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан ушбу мусобақани юқори савияда ташкил қилишга бор куч ва ғайратимизни ишга соламиз», – деди Отабек Умаров.

Эртага, 16 декабрь куни Маскатда Осиё Олимпия кенгашининг Бош Ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Отабек Умаров расман ООК вице-президенти сифатида иштирок этади. Янада аҳамиятлиси, Ассамблея доирасида ООК ва Ўзбекистон томони ўртасида 2025 йил ёшлар Осиё ўйинларини Тошкентда ўтказиш бўйича шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтади.

ООК Бош Ассамблеяси йиғилишида Ўзбекистон номидан Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, қўмита Бош котиби, Тошкент-2025 IV ёшлар Осиё ўйинлари директори О.Касимов, МОҚ раиси ўринбосарлари С.Полатов, А.Камилов, шунингдек, МОҚ раиси маслаҳатчилари И.Шодиев ва Ш.Асатуллаевлар иштирок этишмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг