UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

08 дек 18:12
Янгиликлар

Стол тенниси

Отабек Умаров стол тенниси федерациясига ташриф буюрди

МОҚ раҳбарияти жойларда спорт федерация ва ассоциацияларининг янги Олимпия сиклига тайёргарлик режалари билан танишмоқда.

Кеча мутасаддилар Ўзбекистон стол тенниси федерациясининг бу борадаги тақдимотини таҳлил қилишди.

Стол теннисчиларимиз шу пайтгача Афина-2004 ва Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этишган. Учрашувда Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига ҳам эркаклар, ҳам аёллар терма жамоамиз вакилларининг йўлланма олишлари кераклиги, бунинг учун барча шароитлар яратиб берилиши маълум қилинди.

Федерация масъуллари ушбу спортда қитъа ва жаҳон миқёсида рақобатнинг кучли эканидан келиб чиққан ҳолда Олимпиада лицензиялари минтақавий саралаш турнири орқали қўлга киритилиши кўзда тутилганини таъкидлашди. МОҚ расмийлари спортчиларимизнинг жаҳон рейтингидаги ўринларини кучайтириш, мунтазам нуфузли мусобақалардаги иштирокларини таъминлаш бўйича ўз тавсияларини бердилар.

Қолаверса, учрашувда стол теннисини мамлакатимизда янада оммалаштириш борасида белгиланган режалар ҳақида ҳам сўз борди. Суҳбат давомида қизларимизнинг ўз ёш тоифаларида жаҳон чемпионатларида иштирок этиб келишаётганидан келиб чиққан ҳолда уларнинг салоҳиятини янада ошириш мақсадида кўпроқ хорижий ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг