UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

12 янв 14:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Отабек Холматов иштирокидаги жанг The Ring талқини бўйича 2024 йилнинг энг яхши жанги деб топилди (Барча номинациялар ғолиблари)

Хабар берганимиздек, нуфузли The Ring журнали бир нечта номинация бўйича 2024 йилнинг энг яхшиларини аниқлади.

Эътиборлиси, ярим енгил вазн тоифасидаги боксчимиз Отабек Холматовнинг WBA камари учун америкалик Раймонд Фордга қарши ўтказган баҳси йилнинг энг яхши жанги номинациясида ғолиб бўлди.

Ёдингизда бўлса, ўша жангда Форд ҳамюртимизни 12-раунднинг сўнгги сонияларида техник нокаут эвазига мағлуб этганди. Алам қиладиган ҳолат шундаки, рефери томонидан жанг тўхтатилгунига қадар Холматов очколар ҳисобига кўра олдинда бораётганди.


Лондонда (Буюк Британия) ташкил этилган тадбирда супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA собиқ чемпиони Исроил Мадримов ҳам иштирок этди. Унинг Теренс Кроуфордга қарши жанги йилнинг энг яхши оқшоми номинациясига киритилганди.



Барча номинациялар ғолиблари:

Йилнинг энг яхши эркак жангчиси: Александр Усик 

Йилнинг энг яхши аёл жангчиси: Габриела Фундора

Йил жанги: Раймонд Форд ва Отабек Холматов жанги 

Йил оқшоми: Александр Усик ва Тайсон Фюри 1 жанг оқшоми 

Йил мураббийи: Роберт Гарсия 

Йилнинг энг истиқболли боксчиси: Мосес Итаума 

Йил раунди: Усик ва Фьюри 1-жанги 9-раунди

Йил апсети (кутилмаган воқелик): Бруно Сурачнинг Ҳайме Мунгия устидан ғалабаси

Йил қайтиши: Билли Диб 

Йил нокаути: Даниэль Дюбуа томонидан Жошуанинг нокаути

Ҳаёт фаолиятидаги ютуқлар учун: Дон Кинг.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг