UZ

Сўнгги янгиликлар

12:29Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0 22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0

19 апр 14:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Отабек Холматов жарроҳлик амалиётидан кейин илк бор фикр билдирди

Хабар берганимиздек, WBA камари учун собиқ даъвогар, ярим енгил вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз Отабек Холматов жарроҳлик столига ётди.

Ҳамюртимиз шу йил америкалик Раймонд Фордга қарши WBA чемпионлик камари учун кечган жангда аламли мағлубиятни қабул қилиб олганди. Сўнгги 12-раунд якунланишига 7 сония қолган бир пайтда Форд чарм қўлқоп устамизни техник нокаутга учратган эди. 

Холматов жарроҳлик амалиётидан кейин илк бор фикр билдирди.

"Ҳаммага ассалому алайкум, ватандошларим, дўстларим. Тиззамдаги жароҳатим муваффақиятли операция қилинганини сизларга мамнуният билан етказишдан хурсандман. Чемпионлик жангининг бошида тиззамдан жароҳат олдим. Жанг давом этар экан, жароҳатим оёғимдаги ҳар бир ҳаракат билан ёмонлашиб борди. Мен ҳар бир раундда оёғимдаги куч ва таянчни йўқотаётганимни ҳис қилдим, то 12-раундгача тиззам тўлиқ ёрилиб кетмагунча. Оёқларим менга қулоқ солмай қўйди. Жангдан кейин шифокор ташхис қўйиб, тиззамнинг пай қисми тўлиқ йиртилиши, латерал ва медиал мениск. Натижадан рандидим. Лекин ғалаба ва мағлубият Аллоҳдан! Менга берилган тажриба ҳамда синов учун Яратганга шукур. Мени профессионал шифокорлар операция қилишди. Қўллаб-қувватлаган инсонларга раҳмат айтаман. Имкон қадар тезроқ тикланиб, рингга кучли бўлиб қайтишга ҳаракат қиламан. Қайтганимдан кейин чемпионлик камари кимда бўлса ҳам, уни тортиб олиш учун астойдил курашишга ваъда бераман", - деди Холматов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг