UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0

03 апр 10:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Отабек Холматов вазнида янги WBO чемпиони аниқланди

АҚШнинг Талса шаҳрида Top Rank промоутерлик компанияси томонидан навбатдаги профессионал бокс кечаси ташкил этилди.

Оқшомнинг марказий жанги ярименгил вазн (57,2 кг) тоифасида вакант бўлиб турган WBO чемпионлик камари учун кечди. Унда иккинчи енгил вазн (55,3 кг)да собиқ жаҳон чемпиони британиялик Айзек Догбо (24-2, 15 KO) кубалик Робейси Рамирес (11-1, 7 KO)га қарши рингга кўтарилди.

Ўн икки раундлик жанг тўлиқ давом этди ва якунда ҳакамлар Рамиреснинг якдил (118-109, 119-108, 117-110) ғалабасини эътироф этишди. 29 ёшли Робейси Рамирес икки карра (Лондон-2012 ва Рио-2016) Олимпиада чемпиони ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Отабек Холматов ярименгил вазнда WBA чемпионлик камари учун мажбурий ва расмий даъвогар ҳисобланади. WBA ташкилоти унинг Маурисио Лара билан жанг қилишини расман тасдиқлаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг