UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

10 янв 08:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўтказилишига 9 кун қолган UFC 311 турнири бекор қилиниши мумкин

Теглар :  Лос-АнжелесUFC 311
Хабарингиз бор, келаси якшанба тонгида АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида 2025 йилнинг илк рақамланган UFC турнири бўлиб ўтади.

Океан ортидан келаётган сўнгги маълумотларга қараганда, UFC 311 турнири ўтказилмаслиги ёки бошқа манзилга кўчирилиши мумкин экан. Бунга тўрт кундан бери давом этаётган ўрмон ёнғинлари сабаб бўлмоқда. Ҳозиргача табиий офат 5 кишининг ҳаётига зомин бўлгани айтиляпти. Тилсиз ёв 10 минг гектар майдонни қамраб олган, минглаб одамлар хавфсиз жойларга эвакуация қилинган. 

Мингдан ортиқ маъмурий ҳамда аҳолий яшаш уйлари ёниб кул бўлган. Миллиондан зиёд киши электр энергиядан узилиб қолган. Ёнғин ўчириш учун ишчи кучи, техника етишмаяпти. Шу боис ёрдамга авиация ҳам жалб қилинган. АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден Италияга расмий сафарини бекор қилиб, фавқулодда вазият режимини жорий этган. 

Машҳур кино, санъат, мусиқа ва телевидения юлдузлари истиқомат қилувчи Санта-Моника ва Малибу соҳиллари оралиғидаги Пасифик-Палисейдс тумани энг кўп зарар кўрган ҳудудлардан бири бўлиб турибди. Лос-Анжелесдаги ёнғин АҚШ тарихидаги энг каттаси бўлиши мумкин. Ҳозиргача бўлган ҳисоб-китобларга таянадиган бўлсак, етказилган зарар 57 миллиард долларга баҳоланяпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг