UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Вирал сурат ортидаги Мерьем: Туркия волейболининг 20 ёшли гўзали бутун дунёни ўзига қаратмоқда 0 19:05Умматалиев Бивол билан машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0 18:37Алекс Перейранинг синглиси UFC билан шартнома имзолай олмади 0 18:09Тошкент мезбонлик қиладиган IBA Nomad 16 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 17:30Мареска "Ман Сити" иши ҳақида ўз фикрини билдирди 0 16:42Мағлубиятсиз одимлаётган ўзбек — Сиро Чойнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум 0 16:162027 йилги Бриллиант Лигаси тақвими эълон қилинди 0 15:39Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби ҳақида маълумотлар пайдо бўлди 0 15:06"Реал"да аҳвол ёмонми? Моуриньо жавоб берди 0 14:28Уайт Фьюри — Жошуа жангини UFC’нинг Оқ уйдаги турнирида эълон қилмоқчи бўлганини айтди 0 13:42Бокс. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 13:14"У ўзи нима иш қилди?" Перейра Хокитнинг чемпионлик жанги ҳақида гапирди 0 12:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 12:09Майкл Пейж: "Misfits Boxing`да UFC`даги бутун фаолиятимдагидан кўпроқ пул ишлайман" 0 11:38Икки рус жамоасини мағлуб этган "Тошкент" "Шаҳарлар жанги" мусобақасининг 4-босқич ғолиби сифатида 5 млн долларлик Суперфиналга йўл олди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

02 мар 12:47
Янгиликлар

Дзюдо

OTP Group Tashkent Grand Slam 2026. Ўзбекистон медаллар сифатида учинчи, сони бўйича иккинчи бўлди!

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир ўз якунига етди.

Уч кун давомида дунёнинг 39 давлатидан келган 400 нафарга яқин дзюдочилар медаллар ҳамда жаҳон рейтинги учун тақдим этилган қимматли очколар учун баҳс олиб боришди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида сўнгги кун баҳсларида Эрназар Сарсенбаев ва Алишер Юсупов кумуш, Умида Ниғматова бронза медалини қўлга киритди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси OTP Group Tashkent Grand Slam 2026 турнирини 1 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза медали билан учинчи ўринда якунлади. Медаллар сони бўйича эса дзюдо ватани Япониядан кейин иккинчи бўлдик.  

OTP Group Tashkent Grand Slam 2026 турнири терма жамоамиз сафидаги ёш дзюдочилар учун катта тажриба мактаби вазифасини ўтаб берди. Меҳмонлар, халқаро экспертлар Тошкент "Катта Дубулға" турнири ташкилотчилигини юқори баҳолашди.  


OTP Group Tashkent Grand Slam 2026 ғолиб ва совриндорларимиз:

Олтин медаль:

-57 кг: Шукуржон Аминова


Кумуш медаллар:

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов

-100 кг: Эрназар Сарсенбаев

+100 кг: Алишер Юсупов


Бронза медаллар:

-60 кг: Достон Рўзиев

-73 кг: Элбек Тожиев

-81 кг: Муроджон Йўлдошев

+78 кг: Умида Ниғматова

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг