UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

11 июл 16:11
Янгиликлар

Бошқалар

Ойбек Касимов Фарғонадаги от спорти мажмуасига ташриф буюрди

Теглар :  Ойбек Касимов
9 июль куни Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Омилович Касимов раислигида йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан жорий йилнинг 7-9 июль кунлари Фарғона вилоятида спортга доир амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва амалий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳнинг якуний хулосаси муҳокама этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида шу йилнинг 6 июль куни ўтказилган Ҳайъат йиғилишида кўрилган масалалар ва белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан ҳисобот берилди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилган қарор ва фармойишларнинг худудлардаги ижро ҳолати танқидий муҳокама этилиб, худудий бўлимлар раҳбарлари ва болалар-ўсмирлар спорт мактаблари директорлари ушбу йўналишдаги амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботлари эшитилди.


Йиғилишдан сўнг Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов бошчилигида Қувасой шаҳрида жойлашган Қорабайир зотли отларни кўпайтиришга ихтисослашган от спорти комплексига ташриф буюрилиб, у ерда барпо этилган шарт шароитлар билан яқиндан танишдилар ҳамда от спортини ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирди.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг