UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

19 дек 15:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ойбек Касимов: "Мана шу йигит Олимпиадага бориши учун биз барча шароитларни яратиб берамиз"

Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан рассомлар учун ўтказилган танловнинг тақдирлаш маросимидан сўнг Миллий Олимпия Қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов сайтимизга кичик интервью берди.

"Юртдошларимизни боксга бўлган  қизиқишини билган ҳолда, мана шу танловни эълон қилган эдик. Лекин бундай проффесионал даражадаги ижод намуналари бўлади деб ўйламагандик. Айниқса олий ўринга лойиқ кўрилиб, Токио Олимпиадасига бориш имконятига эга бўлган иштирокчимизни алоҳида эътироф этган бўлардим. Тақдирлаш маросими байромона, кўтарингки руҳда бўлиб ўтди. 80 фоиз иштирокчиларнинг ижод намуналари ғолиб бўлишга муносиб эди. Аммо бугун сўзсиз оёқлари ёрдамида жуда чиройли санъат асари ярата олган Лутфулло Қодировни биринчи ўринга лойиқ деб ҳисоблайман".

-Мана шу танловни анъанавий ўтказилишига қандай қарайсиз?

-Бу танлов бокс федерацияси томонидан ташкил этилган бўлсада, энди  каттароқ масштабда «Олимпия ҳаракати» ёки «Олимпиада ғолиб ва совриндорлари» каби йўналишларда ўтказиш ғоясини илгари сурган бўлардим. Биринчидан, бу рассомларга ўзларини синашлари учун яна бир имконият. Энг муҳим жиҳати эса Олимпия ўйинларида ғолиб бўлган спортчиларимизни  кенгроқ тарғиб қилишга ундайди. Ҳозирда кўпчилик Рио Олимпиадаси қаҳрамонларини эслашади. Ундан олдинги Олимпиада совриндорларини ҳамма ҳам танийвермайди. Аммо биз юртдошларимиз орасида бироз унутилган спортчиларимизни ҳам шу орқали яна бир бор эслашларини хоҳлардик.


-Ўз-ўзидан шундай савол туғилади. Бу ижод намуналари қаерда сақланади?

-Биз бу борада бокс федерацияси билан маслаҳатлашдик. Аввало, иштирокчиларга гонорар масаласини ҳал қилиб беришимиз керак. Бу ижод намуналарининг бир қисмини «Олимпия шон-шуҳрати музейи»га, бир қисмини МОҚ музейига  жойлаштиришни режа қиляпмиз.

  

-Балки, МОҚ томонидан ҳам мана шундай танлов эълон қилинар?

-Бу танловни жуда ҳам ажойиб ғоя дейишим мумкин. Миллий Олимпия Қўмитаси томонидан ҳам мана шундай танлов ўтказилиб, унга ҳам Токио Олимпиадаси йўлланмаси қўйилар. Олимпиадада ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимизни суратга солиш шарти орқали рассомларимиз беллашишар.


"Пандемия шароити давом этаётган бир вақтда Токио Олимпиадасига мухлислар киритилмасачи?" деган савол билан юзланганимизда қуйидагича жавоб олдик:

-"Биз ғалаба қозонишга қарор қиламиз, қароримиз ғалаба қозонади" деган гап бор. ХОҚ вакиллари билан мулоқот қилганимизда ҳам ҳозирча Токио Олимпиадаси мухлисларсиз ўтказилади деган хабарлар йўқлигини тасдиқлашди. Мана шу йигит Олимпиадага бориши учун биз барча шароитларни яратиб берамиз". 

Хуршида Абдикулова, Сарвиноз Рахмонқулова

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг