UZ

Сўнгги янгиликлар

13:03Магнус Карлсен ва Фабиано Каруанани ўз туғилган кунида мағлуб этган Синдаров куннинг энг яхши шахматчиси бўлди 0 12:42"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди 0 12:21Хамзат Чимаев Перейра ва Тейшейранинг чақирувларига жавоб берди 0 12:00Президент Кубогида пешқадам ўзгарди, ўзбек дербисида муросаю мадора 0 11:39Царукян Пимблеттга: "UFC сенга қоғоз камар учун қизил йўлак очади" 0 11:18Пеп Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман" 0 10:57IBA Жаҳон чемпионати. Бугун Ҳасанбой Дўсматов ва яна уч боксчимиз рингга чиқади 0 10:36Стерлинг Двалишвилининг мағлубияти ҳақида: "Мераб ғалати кўринди" 0 10:15Новак Жокович Ўзбекистон гуруҳидаги жамоа ЖЧ-2026`да чемпион бўлишини айтди 0 09:54"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда 0 09:33Алекс Перейра оғир вазнга кўтарилишга тайёрлигини тасдиқлади 0 09:12"Бу тўғри қадамми?" — Камилла Раҳимова Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилганига илк бор изоҳ берди 0 08:51Хамзат Чимаев Пётр Яннинг қайтишига муносабат билдирди 0 08:30АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба! 0 08:09Майк Тайсон Флойд Мейвезерга қарши жанги қаерда ва қачон ўтказилишини айтди 0

27 июн 19:30
Янгиликлар

Футбол, Қизиқарли!

Ўз оёғига ўзи "болта урганлар" ёхуд Мадридда "кетмони учмаган" юлдузлар

“Реал Мадрид”да ўйнаш кўплаб футболчиларнинг орзуси ва бу орзуга камдан кам ўйинчилар эришади.

Бироқ, “қироллик” жамоасидаги карьерасини ёмон хотиралар билан эсловчи иқтидорлар ҳам мавжуд...

Бугун биз сизга айнан мана шундай тоифага мансуб 5 нафар машҳур футболчиларни таништирамиз. 

Клас-Ян Хюнтелар (Нидерландия) 

Хюнтеларнинг “Реал Мадрид”даги дебют мавсуми у қадар ёмон кечмаган. Футболчи Ла Лиганинг 20та баҳсида 8та гол урган. Мадрид клуби Класни “Аякс”дан 2008 йил 20 миллион еврога сотиб олганди. Нидерландиялик футболчи “Аякс”да 92 учрашувда 76 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган эди ва Испанияда ҳам ундан кўпроқ нарса кутилганди. 

“Реал” январда Лассана Диарра билан битим имзолади. Ушбу трансфер Хюнтеларга қаттиқ зарба бўлди. Ўша пайтдаги УЕФА қоидаларига кўра, Европанинг энг нуфузли турнирида янги келганлардан фақат биттаси таркибга кириши мумкин бўлган. Жамоа Лассанани танлади, нидерландиялик футболчи эса четда қолди...

Хюнтелар Мадридда бор йўғи 6 ой тўп сурди. Шундан сўнг, у “Милан”га кўчиб ўтди. Кейинчалик “Шальке”да ўйнаб, яна Голландияга қайтди ва “Аякс” билан шартнома имзолади.



Арьен Роббен (Нидерландия) 

Роббен клублар миқёсидаги деярли барча совринларни ютишга муваффақ бўлган. У барча даврларнинг энг яхши қанот ҳужумчиларидан бири, аммо “Реал Мадрид”да 2та ўта пассив мавсум ўтказди. Арьен 2007 йил “Челси”дан 36.5 миллион еврога трансфер қилинди. 

Кейинчалик клубга Кака ва Роналдунинг келшии нидерландиялик футболчининг клубдан кетишини тезлаштириб юборди. 2008-2009 йилги мавсум якунлангач, Роббен “Бавария” сафига бориб қўшилганди. У “Реал”да 65та ўйинда 13та гол уришга эришди. Мюнхен клубида эса 309 учршаувда 144та тўп киритган.


Нури Шаҳин (Туркия) 

Турк футболининг ёрқин келажаги сифатида баҳоланган Нури Шаҳин 2011 йил “Боруссия Д” сафидан “Реал Мадрид”га 10 миллион евро эвазига келиб қўшилди. Бироқ, бу қарор туркиялик футболчи учун фаолиятидаги энг нотўғри юриш бўлди. У Бундеслигадаги сўнгги йилида чемпионатнинг “энг яхши ёш футболчиси” деб топилган эди. 

Шаҳин 2011-2014 йиллар оралиғида Мадрид клубида ҳаракат қилди ва Ла Лигада атиги 4та учрашув ўтказди. Орада бир йил “Ливерпуль”да ижара асосида ўйнаб келган. Кейинчалик яримҳимоячи “Реал”даги фаолиятидан афсусланмаслигини айтиб ўтган. 

Туркиялик футболчи 31 ёшида “Антальяспор”да фаолиятини якунлади ва ҳозирда ушбу клуб бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда.



Майкл Оуэн (Англия) 

Англия футболининг энг таниқли вакилларидан бири Оуэн фаолиятининг жуда кўп қисмини жароҳатлари билан ўтказиб юборган. Инглизларнинг сўнгги “Олтин тўп” соҳиби 2004 йил “Ливерпуль”ни “Реал Мадрид”га алиштирганди. 

Майкл Мадриддаги фаолиятининг бошида жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммолар сабабли захира ўриндиғида қолиб кетди. Албатта, Раулдек футболчи билан асосий таркиб учун рақобат қилиш ўта мшкул иш. Шу боис, у Испанияда ўз ўрнини топа олмади. 

Инглиз футболчиси “қироллик” клубида 36та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол уришга эришди. Келаси йил Оуэн Англияга қайтиб, “Ньюкасл” билан шартнома имзолади. Кейинчалик “Манчестер Юнайтед”да ўйнади ва “Сток Сити”да 2013 йил бутсаларини “михга илди”. 

Кака (Бразилия) 

“2009 йил Мадриддан келган таклифни қабул қилдим, аммо трансфердан кейин “Милан”да қилган ишларимни такрорлай олмадим. Гўёки, адашиб қолгандим. Италия ҳамма мени яхши кўрарди, Испанияда эса барча кетишимни хоҳларди”– деб хотирлайди Кака. Ушбу жумлалар орқали бразилиялик футболчининг Мадриддаги карьераси қайндай ўтганини пайқаб олиш мумкин. 

Кака футболда чўққига чиққан даврида “Реал Мадрид”га кўчиб ўтди. “Милан”даги сўнгги мавсумида 2007 йил “Олтин тўп”га эга чиққанди. У ўшанда испан клуби учун 67 миллион еврога тушган. Аммо Роналду ва Ўзил келиши билан Кака захирада қолиб кета бошлади.

Шунингдек, у жароҳатлар гирдобига ҳам тушиб қолганди. Яримҳимоячи “Реал”даги 4 йилида жами 85та учрашувда майдонга тушиб, 23 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган. Кейинчалик Кака яна “Милан”га қайтди, бироқ, аввалги Какадан асар ҳам қолмаганди...


Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг