UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0

21 фев 16:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбек боксчилари яна бир халқаро турнирда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

Теглар :  Бокс
Беларуснинг Гомель шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида СССР мутлақ чемпиони А.Юков соврини учун халқаро турнир якунига етди.

Мусобақада мезбон Беларусдан ташқари Россия, Қозоғистон, Украина ва Ўзбекистон терма жамоалари боксчилари иштирок этишди. 

Қувонарлиси, бугун якунига етган мусобақада Ҳамид Тангрибергенов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Терма жамоамиз боксчилари 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Беларусь ва Россия терма жамоаларига насиб этди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин: 

-52 кг: Файзулло Худойбердиев

-75 кг: Нурислом Исмоилов

-81 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев

+91 кг: Жаҳонгир Зокиров


Кумуш: 

-69 кг: Сирожиддин Хожиакметов

-75 кг: Логин Петров


Бронза:

-64 кг: Умид Қадамбоев

Катта мураббий: Ҳамид Тангрибергенов

Мураббийлар: Ботиржон Маҳмудов, Ҳамид Жиянбаев

Шерзод Аҳмедов мусобақада ҳакам сифатида фаолият олиб борди ва мусобақанинг энг яхши ҳаками номига сазовор бўлди.


Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 фев 16:48:53
Inomjon Boltayev
Sharofiddin keying bosqichda Kemran chiqib ketti
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг