UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

24 май 11:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбек бокси юлдузига 2 хонали уйнинг калити топширилди + ФОТО

Нуфузли халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришган спортчиларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик уларни янги марралар сари руҳлантириши шубҳасиз.

23 май куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида спорт федерациялари мутасаддилари, мураббийлар, спорт жамоатчилиги ва спортчи ёшлар иштирокида ўтказилган учрашувда халқаро майдонларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган бир гуруҳ сурхондарёлик йигит-қизларнингспорт соҳасида эришаётган ютуқлари эътироф этилди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Тадбирда бокс бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси, халқаро тоифадаги спорт устаси, Жаҳон Кубоги соҳиби, жаҳон ҳамда Осиё чемпионатлари совриндори, кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби Баҳодир Жалоловга Термиз шаҳрида бунёд этилган барча шароитларга эга 2 хонали уйнинг калити ва эгалик сертификати топширилди.

Б.Жалолов 1994 йилнинг 8 июлида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган. 2018-2019 йилларда ўтказилган профессионал бокс жанглари ғолиби.

Иқтидорли боксчимиз 2019 йилнинг апрель ойида АҚШнинг Нью-Йорк штатида ўтказилган баҳсларда “NABF Junior Heavyweight Title” титул камарини, Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган. У ҳозирда 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган ёзги Олимпия ўйинларига пухта ҳозирлик кўрмоқда, дейилади матбуот хизмати хабарида. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг