UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0

12 июн 12:07
Янгиликлар

Бокс/ММА, Болалар спорти

Ўзбек бокси юлдузлари ёш спортчилар мактабида меҳмон бўлишди

Теглар :  Бокс
XXXI ёзги Олимпия ўйинлари совриндорлари Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев, шунингдек, бокс бўйича жаҳон кубоги ғолиби, Осиё ўйинлари совриндори Исроил Мадримовлар Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги 1-сонли БЎСМга ташриф буюришди.

Туман ҳокимлигининг Маънавият тарғибот бўлими ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Болалар ўсмирлар спорт мактабида камол топаётган икки юздан зиёд ёш спортчилар иштирок этишди. 

Бугунги кунда 1-сонли БЎСМда спортнинг 14 та тури бўйича машғулотлар олиб борилмоқда ва ушбу ўқув-спорт масканида таҳсил олаётган 772 нафар ёшлар спортнинг футбол, бокс, эркин кураш, дзюдо, бадиий гимнастика, теннис, стол тенниси, гандбол, таэквондо (WTF), ўзбек жанг санъати, баскетбол, велоспорт, миллий кураш ва самбо турлари билан шуғулланиб келишмоқда.

Яқиндагина пойтахтимизда бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатида бутун дунёни ҳайратга солиб 10 та вазн тоифасининг тўққизтасида олтин медалларга сазовор бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг спорт мактабига ташрифи болажонларга чексиз қувонч ва шодлик улашди.


Ўз навбатида Шаҳрам Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев ва Исроил Мадримовлар йиғилганларга ўзларининг спортдаги илк қадамлари, биринчи устозлари, болалик хотиралари хақида сўзлаб беришди. Шунингдек, Олимп шоҳсупасига қадар босиб ўтилган машаққатли йўл, тинимсиз машғулотлар, ўқув-йиғинлари, нуфузли мусобақалардаги иштирок хақидаги суҳбатлар ёш спортчиларда катта қизиқиш уйғотди. 

Тадбир давомида 1-сонли БЎСМ тарбияланувчилари бокс, бадиий гимнастика, кураш, дзюдо бўйича кўргазмали чиқишлар қилиб, меҳмонларга ўз маҳоратларини намойиш этишди. Суҳбат тарзида ўтказилган мазкур тадбир давомида профессионал спортчилар келажак авлод вакилларини қизиқтирган барча саволларга жавоб беришди.


Тадбир сўнггида бокс юлдузлари болажонлар ва уларнинг устозлари билан билан эсдалик учун суратга тушиб, дастхатлар қўйиб беришди. Бу учрашув ёш спортчилар қалбида бир умрга муҳрланиб қолиши шубҳасиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг