UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0 13:42Классик шахматда катта ўзгариш: партиялар вақти қисқариши мумкин! 0 13:11Рико Верховен Деонтей Уайлдерга қарши жанг қилишга розилик берди 0 12:40Дана Уайт Перейранинг UFC шарҳловчиларига таъсир ўтказиши ҳақидаги гапларини рад этди 0 12:09Муҳаммад Салоҳ Еврокубокларда ҳали ҳеч ким қилган натижага эришди 0

02 июн 08:35
Янгиликлар

Спорт курашлари

"Ўзбек ботирлари" халқаро турнирида эркин кураш бўйича ғолиблар аниқланди + ФОТО

Наманган шаҳрида спорт курашлари бўйича “Ўзбек ботирлари” Гран-при мусобақаси ташкил этилди.

Ушбу халқаро мусобақада 7 мамлакатдан 150 нафардан зиёд спортчи медаллар учун баҳс олиб борди. Улар орасида жаҳон ва Европа чемпионлари, Олимпия ўйинлари иштирокчилари бор эди. 

Кеча эркин кураш бўйича беллашувлар ўтказилди. Энг оғир вазн тоифасида Ҳасанбой Раҳимов чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. Ҳамюртимиз финал баҳсида озарбайжонлик Горги Мешвилдишвилини мағлубиятга учратди. Ёшлар ўртасидаги мусобақаларда қўлга киритилиши мумкин бўлган барча совринларга эга чиққан Умиджон Жалолов ҳам ўз вазнида чемпион бўлди. 

Эркин кураш. Ғолиб ва совриндорлар

57 кг вазн тоифаси

1. Асадбек Саидтўраев (СШОР)

2. Фирдавс Ярашев (Бухоро)

3. Қарши Усмонов (Сурхондарё)

3. Куатбек Жаксиликов (Қирғиз Республикаси)


65 кг вазн тоифаси

1. Умиджон Жалолов (Бухоро)

2. Нурмуҳаммад Ҳайдаралиев (Наманган)

3. Рустам Қаҳҳоров (Қирғиз Республикаси)

3. Муҳаммадқодир Қўлдошев (СШОР)


74 кг вазн тоифаси

1. Бегижон Қўлдошев (СШОР)

2. Араназар Наврўзов (Озарбайжон)

3. Гаджимурад Омаров (Озарбайжон)

3. Адилет Акилбеков (Қирғиз Республикаси)


86 кг вазн тоифаси

1. Арсенали Жоев (Озарбайжон)

2. Жигер Закиров (Қозоғистон)

3. Али Нуров (Россия)

3. Бобур Исломов (СШОР)


97 кг вазн тоифаси

1. Магомедхан Магомедов (Озарбайжон)

2. Садриддин Даминжонов (СШОР)

3. Шерзод Поёнов (СШОР)

3. Боймурод Азимов (Сурхондарё)


125 кг вазн тоифаси

1. Ҳасанбой Раҳимов (Навоий)

2. Горги Мешвилдишвили (Озарбайжон)

3. Сардор Холматов (Тошкент)

3. Арсланбек Турдибеков (Қирғиз Республикаси)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг