UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

26 ноя 16:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбек брендини реклама қилаётган қозоқ жангчиси UFC 257 турнирида октагонга чиқади

2021 йилнинг 23 январь куни Абу-Дабидаги "Жанглар ороли"да UFC 257 турнири бўлиб ўтади.

Оқшом доирасидаги жангларнинг бири қозоғистолик енгил вазн тоифаси вакили Жалгас Жумагулов иштирокида ўтказилади. Жалгас Амир Албазига қарши октагонга кўтарилади. Аслида бу жанг UFC on ESPN 18 турнирида ўтказилиши керак эди. Лекин Жумагуловнинг паспорти билан боғлиқ муаммо сабаб жанг кечроқ муддатга кўчирилган эди. АҚШ элчихонаси ўз вақтида қозоғистонлик жангчининг паспортини қайтармагани учун Жалгас Лас-Вегасга уча олмаганди. 

Маълумот учун, Ўзбекистон бренди - Buka либосларида кўриниш бераётган 32 ёшли Жумагулов шу йил июль ойида UFC`да омадсиз дебют қилган ва Раулиана Пэйвага имкониятни бой бериб қўйган эди. Унгача у FNG промоушенида 4 та ғалаба қайд этганди. Жалгас Тагир Уланбеков ва Али Багаутиновни мағлуб этиб, UFC`дагиларнинг эътиборини ўзига тортганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг