UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0 18:18Ўтмишга назар. Миржалол Қосимов катта футбол билан қандай хайрлашган эди? 0 17:23Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахминини айтди 0 16:52Guangzhou Nansha International. Ҳумоюн Султонов нимчорак финал босқичи масаласини ҳал қилди 0 16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0 14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0 12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0 11:11Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 10:32"Реал" катта номли футболчилар кетидан қувиб, ишончни йўқотди" - Лапорта 0 09:44Ковингтон ва Диллон Дэнис яна учрашади (ПОСТЕР) 0 09:00WTA Ningbo Open. Раҳимова дунёнинг 26-ракеткасига қарши муносиб қаршилик кўрсатди 0

28 ноя 14:59
Янгиликлар

Футбол

Ўзбек футболи. 90 миллион сўмлик жарима, 5 йилга футболдан четлатиш. ЎФА кескин қарор қабул қилди

ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан футбол соҳасида коррупцион ҳолатларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Инспекция томонидан ўрганишлар натижасида Ўзбекистон Суперлига ва Про Лига учрашувларида коррупцион ҳолатлар, яъни бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашган бир қатор футбол ҳакамлари аниқланди.

ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан мазкур ҳолатга алоқадорликда гумон қилинган 10 нафардан ортиқ футбол ҳакамлари, профессионал футбол клубларининг мураббий ва расмий шахслари бўйича маълумотлар, тегишли футбол учрашувлари қайдномалари, инспекторларнинг футбол учрашувлари бўйича ҳисоботлари, ҳакамларнинг футбол фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги декларациялари, тегишли футбол учрашувларидаги шубҳали эпизодлар акс этилган видеоматериаллар ЎФA Этика қўмитасига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

Тақдим этилган маълумотлар бўйича жорий йилнинг 17 ва 25 ноябрь кунлари ЎФА Этика қўмитасининг йиғилишлари бўлиб ўтди ва тегишли тартибда ЎФА Этика қўмитасининг 04/2020, 05/2020 - сонли қарорлари қабул қилинди.

Уларга кўра:
1. ФИФA, ОФК ҳаками Ж.Й.Мухторов ЎФA интизом кодексининг 5.44. бандига асосан бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 5 (беш) йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилди ҳамда 90 000 000 (тўқсон миллион) сўм жаримага тортилди.

2. ЎФА Бош ҳаками Т.Н.Тўхтасинов ЎФA интизом кодексининг 5.44. бандига асосан бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 2021 йилги футбол мавсумида ҳакамлик қилишдан четлатилди ва 10 000 000 (ўн миллион) сўм жаримага тортилди;

3. ЎФА Бош ҳаками А.С.Наджафалиев ҳакамларнинг футбол фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги декларациясига асосан ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси билан ҳамкорлик қилганлиги ва ОФК Ҳакамлар академиясида таҳсил олаётганлиги, таҳсил жараёнида энг яхши кўрсаткичларни қўрсатаётганлигини инобатга олиб, бироқ ЎФA интизом кодексининг 5.42. бандига асосан ЎзПФЛ мусобақаларини ўтказиш билан боғлиқ реал фактларни бузиб кўрсатишга уринганлиги учун 2020 йил футбол мавсуми охиригача ҳакамлик қилишдан четлатилди ва 70 000 000 (етмиш миллион) сўм жаримага тортилди.

Шу жумладан, қўмита қарорлари билан мазкур ҳолатларга алоқадор бир нечта ёрдамчи ҳакамлар, назоратчилар, ҳамда футбол клублари масъуллари тегишли жарималарга тортилди.

Мазкур қарор ЎФА томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси футбол соҳасида шубҳа остига олинган вазиятлар бўйича ўрганиш ишларини давом эттирмоқда. Ноқонуний ҳолатлар аниқланган тақдирда ЎФA Этика қўмитаси тегишли тартибда кўриб чиқиб, якуний қарорларни қабул қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг