UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Александр Зверев илк бор «Ролан Гаррос» ғолибига айланди 0 18:37Гусковнинг Сербиядаги UFC турнирида ким билан жанг қилиши мумкинлиги айтилди 0 18:02Нидерландия клубларининг Ўзбекистонга иккинчи ташрифи: ёнилғисиз самолёт, заҳарланган меҳмон ҳамда бир ҳовуч доллардан иборат пора 0 17:23Оқ уй UFC турнирига суд даъвоси таҳдид солмоқда 0 16:57"Спортдаги фаолиятим узоқ бўлмайди" - Илия Топурия 0 16:26Ислам Махачев: "Мен учун спортни чемпион сифатида тарк этиш муҳим" 0 15:54Тарихий тўқнашув: Нидерландия Ўзбекистоннинг Европадан бўлган 17-рақибига айланади 0 15:22Самбочиларимиз Франциядаги халқаро турнирда иштирок этишди 0 14:53Царукян Топурия - Гэтжи жангига миллион доллар тикди + ФОТО 0 14:27Тошкент туманида анъанавий "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди 0 13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0

10 мар 17:28
Янгиликлар

Бошқалар, Фотогалерея

Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолиблари аниқланди + ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида миллий спорт туримиз саналган Ўзбек жанг санъати бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мамлакат биринчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан келган 2000 нафарга яқин атлетлар иштирок этиб, "Комплекс машқ", "Темурийлар жанг усули", "Кўргазмали чиқиш" ва "Ассалом тонг" йўналишлари бўйича маҳоратларини намойиш этишди. 

Мусобақа доирасида шунингдек, 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Ўзбек жанг федерацияси томонидан бир гуруҳ ҳакамлардан иборат хотин-қизлар эътироф этилиб, уларга совғалар улашилди. 

Юқори савияда ўтган мазкур байрамга бағишланган тақдирлаш маросимида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов ҳамда Ўзбек жанг санъати федерацияси раиси Пўлат Усмонов иштирок этди. 

Шу тариқа уч кун давом этган муросасиз беллашувларнинг якуний натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Тошкент вилояти терма жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўринни андижонлик Ўзбек жанг санъати усталари эгаллашган бўлса, учинчи ўрин Тошкент шаҳар спортчиларига насиб этди. 

Таъкидлаш жоиз, ушбу мамлакат чемпионати 3-5 апрель кунлари Ўзбек жанг санъати бўйича Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш вазифасини ўтаб берди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг