UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0

20 окт 12:26
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбек жанг санъати. Кучлилар Термизда аниқланди

17-19 октябрь кунлари Термиз шаҳридаги "Сурхон" спорт аренасида Ўзбек жанг санаъти бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбек жанг санъати федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур мамлакат кубоги баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан келган 800 нафарга яқин спортчи Ўзбек жанг санъатининг "Беллашув жанг кураш" йўналиши бўйича ўзаро куч синашди. 

Регламентга мувофиқ, мусобақанинг биринчи куни тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Ўзбек жанг санаъти федерацияси раиси Пўлат Усмонов иштирок этиб, спортчиларга омад тилади.

Юқори савияда ўтказилган мусобақанинг якуний натижаларига кўра, қўйдаги жамоалар кучли учликдан жой олишга муваффақ бўлишди. 

Катталар ўртасида: 

1.Тошкент шаҳри

2. Андижон вилояти

3. Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари


Ёшлар ўртасида: 

1.Тошкент вилояти

2. Тошкент шаҳри

3. Самарқанд ва Фарғона вилояти

Ўсмирлар ўртасида: 

1. Сурхондарё вилояти

2. Бухоро вилояти

3. Самарқанд ва Тошкент вилояти

Шунингдек, мусобақада "Энг яхши спортчи" номинацияси ғолиблари ҳам аниқланди. 

"Энг яхши эркак спортчи" номинациясида Феруз Исмоилов, Шаҳриёр Сайдазимов, Шербек Аҳмаджонов, Муҳаммад Юсуф Акбаров ғолиб деб топилди. 

Қизлар ўртасидаги "Энг яхши спортчи" номинациясига эса Шаҳзода Одилова, Муаззамой Сотволдиева, Фароғат Ширинова, Адолат Шамсиддинова ҳамда Нафисахон Хайруллаева лойиқ кўрилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг