UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

13 мар 06:46
Янгиликлар

Каратэ

Ўзбек каратэчиларининг Қозоғистондаги муваффақияти

Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида шинкиокушинкай каратэ бўйича Жамбул вилояти Очиқ чемпионати ўтказилди.

Мусобақада мезбонлардан ташқари Қирғизистон, Тожикистон ҳамда мамлакатимиздан жами 350 нафар спортчи ғолиблик учун татамига чиқди. Ўзбекистон номидан ушбу мусобақада қатнашган “Нур-Хас” шинкиокушинкай каратэ марказининг уч нафар вакили якунда совриндорлар қаторидан жой олди. 

Жумладан, ўсмирлар ўртасида 45 кг.гача вазн тоифасида татамига чиққан Оғабек Холиқулов бронза медалига сазовор бўлди. Мардонов Толиб эса ката баҳсларида фахрли 3-ўринни қўлга киритди ва у ҳам бронза медали билан тақдирланди. 

Қизлар ўртасида вазни 55 кг.гача бўлган спортчилар ўртасида ўтказилган баҳсларда Ўғилой Сайфиева ҳам жамоадошлари анъанасини давом эттириб, бронза медалини қўлга киритди. Навоийлик ҳакам Мутал Назаров “Энг ҳалол ҳакам” номинациясига муносиб кўрилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг