UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Усик 1990 йилларда ҳам катта юлдуз бўла олармиди? Майк Тайсон жавоб берди 0 15:55Макс Холлоуэй нега Оқ уйдаги турнирда жанг қилиш имконияти каттароқ экани ҳақида гапирди 0 15:30"Ҳамма барчасини тушуниб турибди". Царукян UFC дивизионидаги вазият фонида мухлисларига мурожаат қилди 0 15:08Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин 0 14:47"Уни синдираман". Чендлер — Макгрегор билан Оқ уйдаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 14:24Энтони Жошуа тарихдаги энг кучли супероғир вазн боксчилари рўйхатини айтди ва бунга ўзини ҳам қўшди 0 14:01Икки нафар каратэчимиз Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилди 0 13:40ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди 0 13:13Тошкентда ўтказиладиган ATFC 26 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 13:00Белбоғли кураш. Полвонларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 12:39"Арман, хўроз". Топурия Пимблеттга ғалаба тилади 0 12:18Ўзбекистон яна бир теннисчини маҳаллийлаштирди: у дунё рейтингда 51-ўрингача кўтарилган 0 11:542026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум 0 11:30Энтони Жошуа Жейк Пол билан жанг олдидан жисмоний ҳолатини кўрсатди (ФОТО) 0 11:07Формула-1. Ферстаппен ғалабали юришини Қатарда ҳам давом эттирди 0

15 окт 15:14
Янгиликлар

Футбол

Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади

ФИФА Жаҳон кубоги дунёдаги энг кўп даромад келтирувчи спорт мусобақасидир.

Ташкилот 2010-йилда Жанубий Африка Республикасида бўлиб ўтган мундиалдан эътиборан турнирнинг финал босқичида иштирок этган футболчиларнинг клубларига компенсация пуллари тўлаб берган. Африкадаги Жаҳон кубогида клублар ўртасида тақсимланган пул умумий ҳисобда 40 миллион АҚШ долларини ташкил этган бўлса, Қатарда ўтказилган мундиалда бу сумма 209 миллион АҚШ доллари миқдорида бўлди. Араб диёрида ўтган илк Жаҳон кубогини гуруҳ босқичида тарк этган терма жамоа ҳам энг камида 14 кун давомида унда иштирок этган ҳисобланиб, финал босқичидаги ҳар бир кун учун бир нафар футболчига 10950 АҚШ долларидан компенсация тўланган. 


Демакки, Қатардаги Жаҳон кубогида футболчилари иштирок этган клублар уларнинг ҳар бири учун энг камида 153300 АҚШ долларидан компенсация олган.

2026-йилда Канада, Америка Қўшма Штатлари ҳамда Мексика майдонларида бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогидан эътиборан эса Cлуб Бенефитс Програм — Клубларнинг фойда кўриш дастурида бир қатор тамойиллар ўзгармоқда. Аввало, бу галги мусобақа учун ажратилган компенсация пулларининг умумий миқдори рекорд даража — 355 миллион АҚШ долларига етди. Ушбу сумманинг 100 миллион АҚШ долларига тенг қисми эса мусобақанинг қитъавий саралаш босқичларида иштирок этиш учун ўз футболчиларини терма жамоалар ихтиёрига юборган клублар ўртасида тақсимланиши белгиланди. Бунинг учун, футболчи Жаҳон кубоги саралаш босқичи доирасидаги расмий учрашувда ўйин қайдномасига киритилган бўлиши талаб этилади. Бунда, футболчи терма жамоаси билан Жаҳон кубогига йўлланма олган ёки олмагани аҳамият касб этмайди. Шунингдек, аввалги тамойиллар бўйича футболчи учун компенсация олишга у сўнгги икки мавсум давомида рўйхатдан ўтказилган клубгина ҳақли ҳисобланган бўлса, эндиликда ўз таркибидаги футболчини Жаҳон кубоги ва унинг саралаш босқичлари учун терма жамоа ихтиёрига юборган исталган клуб дастур доирасидаги пулларни қабул қилиб олиши мумкин.


Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон кубогига йўлланма олиши мамлакатимиз футболи тарихида ўчмас из қолдирган бўлса, энди ўз футболчиларини Жаҳон кубоги ва унинг саралаш босқичлари доирасидаги ўйинларга юборган клубларимизнинг ФИФА дастури натижасида даромад топишлари унинг иқтисодий ҳолатига ҳам ижобий таъсирини кўрсатади. Мисол учун, Жаҳон кубоги саралашининг сўнгги икки босқичи доирасида Абдувоҳид Неъматов 15 маротаба, Шерзод Насруллаев 12 марта, Акмал Мозговой 10 марта, Зафармурод Абдураҳматов маротаба, Ғолиб Ғайбуллаев бор ва Алибек Давронов бир марта Ўзбекистон терма жамоасининг ўйин қайдномасига киритилди ҳамда ушбу футболчилар барча учрашувларга Насаф футболчиси сифатида жалб этилди. Бундан ташқари, Умар Эшмуродов умумий 13 та учрашувнинг 4 тасида, Бобур Абдухолиқов умумий 11 ўйиннинг тасида Насаф футболчиси бўлган. Демак, Қарши клуби ушбу футболчиларнинг ҳар бир учрашуви учун маълум миқдорда компенсация пулларини ишлаб топади.

Ўз навбатида, Суперлига клубларида тўп тепаётган бир қатор легионерлар ҳам Жаҳон кубоги саралаши доирасида ўз терма жамоалари сафида майдонга тушдилар. Жумладан, Жоэл Кожо ва Кими Мерк каби футболчилар Қирғиз Республикаси билан ЖК саралашида иштирок этишди. Тожикистон терма жамоаси аъзолари Зоир Жўрабоев ҳамда Эҳсони Паншанбе кабилар ҳам Суперлигадаги фаолиятлари давомида қўшниларимиз сафида мундиал квотаси учун кураш олиб бордилар. Ушбу футболчиларнинг саралаш давридаги ҳуқуқий эгаси бўлган клублар ҳам ўз-ўзидан Club Benefits Program иштирокчиларига айланиб, маълум миқдорда компенсация пули оладилар.

Саралаш босқичи учун ажратилган 100 миллион АҚШ доллари дунё бўйлаб жами минглаб клублар ўртасида тақсимланишидан келиб чиқсак, бу жуда ҳам катта пул бўлмаслиги мумкин. Бироқ, агар ўзбек клублари таркибидаги футболчилар ўз терма жамоалари билан Жаҳон кубогида иштирок этсалар, бу клублар бюджети учун бир неча юз минг АҚШ доллари, демакдир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг