UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0

12 ноя 09:25
Янгиликлар

Токио-2020, Замонавий бешкураш

Ўзбек спорти тарихида илк бор: Замонавий бешкураш бўйича Олимпия ўйинларига лицензия қўлга киритдик

Токио Олимпиадаси цикли ўзбек спорти тарихида унутилмас воқеликларга бой бўлмоқда.

Зеро, спортчиларимизнинг бўлажак мусобақага кўпроқ лицензия олишларини таъминлашга ҳукумат даражасида катта эътибор қаратилмоқда. Ривожланиши бир мунча тўхтаб қолган спорт турлари эса жадаллик билан ўсиб бормоқда.

Айни кунларда Хитойнинг Ухань шаҳрида замонавий бешкураш бўйича Осиё-Океания минтақаси учун Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, ушбу турнирда спортимиз тарихида илк бор ўзбекистонлик замонавий бешкурашчи Алисэ Фахрутдинова ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритди. Мазкур мусобақада терма жамоамиз мамлакатлар рейтингида учинчи ўринни эгаллади ва бу делегациямиз учун Олимпия ўйинларига битта лицензия тақдим қилди.

Мусобақада кучли бешлик қуйидаги кўринишни ҳосил қилди:

1. Жанубий Корея
2. Япония
3. Ўзбекистон
4. Хитой
5. Қозоғистон

Замонавий бешкураш яқин-яқингача мамлакатимизда паст ривожланган спорт турларидан бири бўлиб келар, ҳатто спортчиларнинг шуғулланиши учун базаси ҳам йўқ эди. Аммо давлатимизнинг спортга қаратаётган эътибори, қолаверса, федерациянинг ҳозирги раҳбарияти саъйи-ҳаракатлари билан ушбу спортга эътибор тубдан ўзгарди ва айни дамда янги даврни бошдан ўтказмоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон замонавий бешкураш федерациясини қўлга киритилган бундай муваффақият билан муборакбод этади. Қайд этиш жоиз, бу делегациямиз учун Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритилган ўн иккинчи лицензия бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг