UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

10 июл 11:23
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Ўзбек спорти тарихида янги саҳифа очган чемпионлар тантанали кутиб олинди+ФОТО

Хабар берганимиздек, 2-8 июль кунлари Хорватиянинг Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда ёш полвонларимиз мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг яхши натижани қайд эта олишди. Яъни, бунгача Ўзбекистон терма жамоаси ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бирданига учта олтин медаль қўлга кирита олмаганди. Якунланган мусобақада эса йигитларимиз миллатимиз спорти тарихида янги саҳифа очишди десак муболаға бўлмайди.

Бугун тонг саҳарда мусобақада муваффақиятли иштирок этган ёш полвонларимиз юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси мутасаддилари, мухлислар, спортчиларнинг яқинлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида эркин кураш бўйича Жамшид Маруфов олтин, Шаҳбоз Комилов эса бронза медалини қўлга киритди. Юнон-рум курашчиларимиздан эса Аброр Атабаев ва Лазизхон Ўзбеков олтин, Амир Султонов бронза медалига эга чиқишди.

«Олтин медаль соҳибига айланганимдан кейинги ҳисларимни сўз билан тасвирлаб бера олмайман. Ҳаяжон жуда кучли бўлди. Авваламбор, устоз ва мураббийларимга раҳмат айтмоқчиман. Жаҳон чемпионати катта таассурот қолдирди. Мусобақа ажойиб ўтди. Айниқса, Ўзбекистон мадҳияси янграган пайт ўзимни жуда бошқача ҳис қилдим.

Энг қийин жанг? Ярим финалда италиялик рақибимга қарши баҳс мен учун қийин кечди. Финалда амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланган япониялик полвонга қарши курашдим, бу баҳс ҳам анчагина мураккаб тарзда ўтди. Аммо мен чемпионлик шоҳсупаси учун йўл қийин бўлишини олдиндан билардим ва бунга руҳан тайёр эдим.

Мусобақа олдидан барчамиз муваффақиятли иштирок этишимизга ишонгандик. Эришилган ушбу натижалар билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Келажакда Олимпиада чемпиони бўлмоқчиман», – деди роппа роса 20 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистонга эркин кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг олтин медалини тақдим этган Жамшид Маруфов.

Қаҳрамон спортчиларимиз Тошкент халқаро аэропортидан ота-оналари ва яқинлари қуршовида усти очиқ сайёхлик автобусига чиқиб, пойтахтимиз кўчалари бўйлаб ўзига ҳос чемпионлар парадидан ўтишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг