UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0

24 июн 10:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбек йўлбарси - Ҳасанбой Дўсматовни табриклаймиз!

Бугун Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ўзининг таваллуд кунини нишонламоқда.

Шу муносабат билан спортчи ҳақида сиз билган-билмаган маълумотларни эътиборингизга тақдим этишга қарор қилдик.

Ўзбекистоннинг енгил вазндаги янги кашфиёти Ҳасанбой Дўсматов 1993 йилнинг 24 июнь куни Андижон вилоятида таваллуд топган. У фаолиятини аввалига кикбоксда бошлаган. Кейин эса боксга кириб келган. Қизиғи, Олимпия захиралари коллежида кикбоксинг бўйича йўналиш бўлмагани учун Ҳасанбой бокс йўналишини танлаган. Андижон давлат университети битирувчиси. Дўсматов ўзбек бокс мактабининг дунё миқёсидаги кучли юлдузларидан бири ҳисобланади.

У 2011 йилда ёшлар ўртасидаги мамлакат чемпионида олтин медални қўлга киритади ва катталарнинг Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзосига айланади. У шундан сўнг Кулибаев хотира турнирида кумуш, Сидней Жэксон хотира турнирида бронза медалини қўлга киритди. Кейинчалик Украина ва Россиядаги турнирлар ғолибига айланганида бор-йўғи 19 ёшда эди.



Кейинчалик, 2013 йилда Қозон шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Универсиада ғолиб чиқади. Ўша турнирда у Озарбайжон, Тожикистон, Мўғулистон ва Жанубий Кореядан ташриф буюрган кучли спортчиларни мағлубиятга учрата олганди.

Ушбу муваффақиятлардан сўнг Дўсматов Бутунжаҳон бокс серияси жангларида иштирок этиш учун "Украина атаманлари" жамоасига таклиф қилинади. У украин жамоаси сафида 2014 ва 2015 йиллар давомида 7 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Шу тариқа, у -49 кг вазн тоифасида иккинчи рақамли боксчи сифатида Риода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида йўлланмани қўлга киритган.

2015 йилда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги Осиё чемпионатида у барча рақибларини мағлуб этиб, қитъа чемпионлигини қўлга киритади.

Ўша йилда Доҳада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иккинчи рақам остида сараланган Дўсматов кутилмаганда илк жангидаёқ озарбайжонлик Руфат Ҳусаиновга имкониятни бой бериб қўяди.



Дўсматов Рио Олимпиадаси олдидан фаворитлар қаторида эътироф этилганди. У Бразилиядаги жангларида финал йўлида деярли барча рақибларини қийинчиликсиз мағлуб этиб келди. Ҳал қилувчи жанг эса колумбиялик Мартинез Юберженга қарши тўқнаш келган Дўсматов ўзининг самарали зарбалари эвазига Олимпиада чемпионлигини қўлга киритган.

23 ёшли боксчи Рио-2016даги бокс турнирида илк олтин медал эгасига айланган. Дўсматов Ўзбекистон тарихида Муҳаммадқодир Абдуллаевдан кейин Олимпиада чемпионига айланган иккинчи боксчи ҳисобланади. Рио Олимпиадаси якунларига кўра Ҳасанбой Дўсматов турнирнинг энг яхши боксчисига бериладиган Вэл Баркер соврини соҳибига айланган.



Рио Олимпиадасидан Ҳасанбой Дўсматов Ўзбекистонда йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди. 2017 йилнинг май ойида Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида эса у барча рақибларини мағлубиятга учратиб, кетма-кет иккинчи маротаба Осиёда тенгсиз деб топилди. Шунингдек, турнир якунларига кўра Осиё чемпионатининг энг яхши боксчиси деб эълон қилинди.

ҲАСАНБОЙ ДЎСМАТОВ БИЛАН ИНТЕРВЬЮНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Эришган ютуқлари:

2009 - Шоназаров Ф. хотирасига бағишланган халқаро турнир чемпиони (Қозоғистон)

2011 - Ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони

2012 - Макар Мазай хотирасига бағишланган 46-халқаро турнир ғолиби (Украина)

2012 - Ўзбекистон чемпиони

2013 - Ўзбекистон кубоги соҳиби

2013 - Тўрт миллат кубоги ғолиби (Қозоғистон)

2013 - Николай Мангер хотирасига бағишланган халқаро турнир ғолиби (Украина)

2014 - Чеченистон Республикаси Президенти Ахмад Қодиров хотирасига бағишланган турнир ғолиби (Россия)

2014 - Сидней Жексон хотирасига бағишланган халқаро турнир ғолиби (Ўзбекистон)

2015 - Chemistry Cup турнири ғолиби (Германия)

2015 - Осиё чемпиони (Таиланд)

2016 - Олимпиада чемпиони (Бразилия)

2017 - Осиё чемпиони (Ўзбекистон)

2018 - Осиё ўйинлари кумуш медаль соҳиби (Индонезия)

2018 - Ўзбекистон чемпиони

2019 - "Буюк ипак йўли" турнири - бронза медали


2019 йилнинг ноябрь ойида профессионал боксда ҳам дебют қилган. Мексикада ўтказилган жангда Ҳасанбой мезбон Хесус Сервантес Виллануэвани нокаутга учратиб, дебютини муваффақиятли нишонлаганди. 

Фурсатдан фойдаланиб, olamsport.com сайти мухлислари ва ходимлари номидан боксчимизни бугунги туғилган куни билан муборакбод этамиз. Унга ўзи истаган барча орзу-ниятларига эришиб юришини тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг