UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

10 июн 15:51
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекча трансфер: Сергеев "Пахтакор"га неча миллион доллар фойда келтирган?

Championat.asia'да "Ўзбекча трансфер" рукни давом этади.

Хабарингиз бор, олдинги сафар ҳамюртимиз Одил Аҳмедов иштирокида имзоланган ўтиш битимлари ҳақида маълумот бергандик. Наманганлик футболчи 2011 йилнинг ёзида "Анжи"га ўтаётган маҳалда "шерлар" ҳисоб рақами 1,7 млн еврога бойиган.

"Пахтакор"нинг Аҳмедовдан кейинги йирик трансфери 2018 йилнинг қишида содир бўлди. Ўшанда Игор Сергеев "Ал Дафра" таркибига қўшилган, БАА клуби ҳужумчи учун 1,5 млн евро тўлаган эди. Аммо, Игорнинг Бирлашган Араб Амирликлари суперлигасида ишлари юришмади ва ўша йилнинг ёзида эркин агент сифатида Тошкент жамоасига қайтди. Бундан ташқари, "Пахтакор" Сергеевни 2016 йилги мавсумнинг 2-қисмида "Бэйцзин Гоань"га ижарага берган ва 6 ойлик шартнома учун 500 минг евро ишлаб олган. Хуллас, футболчи ўзини тарбиялаган клубга умумий ҳисобда 2 млн евро фойда келтирган.

Жорий йилнинг февраль ойида Игор фаолиятида 3-бор легионерга айланиб, Қозоғистоннинг "Актобе" жамоаси таркибига эркин агент сифатида бориб қўшилди. Сергеев янги клуби сафида аллақачон 14 ўйинда 7 та гол уришга улгурган. "Пахтакор" спорт директори Жафар Ирисметовнинг Championat.asia'га маълум қилишича, айни пайтда 28 ёшли ҳужумчини жамоага қайтариш бўйича музокара ўтказилмоқда. Игор катта эҳтимол билан янги мавсумни "шерлар" сафида бошласа керак.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг