UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

15 окт 11:10
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари

Ўзбекистон 2018-йил ҳисобидан барча комплекс мусобақаларда рекордларни янгилади

Хабарингиз бор, Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари давом этмоқда.

Мазкур «кичик Олимпиада» спортчиларимиз учун ҳар қачонгидан ҳам муваффақиятли кечмоқда. Бугун эркин кураш бўйича баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Умиджон Жалолов мусобақанинг олтин медали эгасига айланди. Ушбу натижа орқали Ўзбекистоннинг ўсмирлар Олимпия ўйинларидаги рекорди янгиланди.

Бунгача ўсмирларимизнинг Олимпиададаги энг яхши натижалари 2014 йилга тегишли эди. Ҳамюртларимиз Нанкин Олимпиадасида 4 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритгандилар. Жалоловнинг олтин медалидан сўнг Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 12 тага етди. Ҳамюртларимиз ҳисобида айни пайтда 4 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медаллари мавжуд.

Қайд этиш лозимки, Аргентинада спортчиларимиз янги йўналишларда ҳам медаллар қўлга кирита бошладилар. Жумладан, бунгача Ўзбекистон ўсмирлар Олимпиадасида оғир атлетика бўйича хеч қачон олтин медаль қўлга киритмаганди. Кумушхон Файзуллаева бу борада биринчи бўлди. 

Шунингдек, қизларимиз ҳам спорт курашлари бўйича медалларга эга чиқишмаган. Финалгача етиб борган Шоҳида Аҳмедова ўзбек аёллар кураши тарихида янги саҳифа очди десак муболаға бўлмайди. Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ҳам аввалги Олимпия ўйинларида медаллар олмагандик. Бу сафар эшкак эшувчиларимиз олтин ва кумуш медалларга эга чиқишди. Гулбаҳор Файзиева ва Исломжон Абдусаломов ўз иштироклари билан терма жамоамиз ҳисобига медаль қўшиб қўйишди.

Ўзбекистонлик совридор спортчилар рўйхати ҳозирча қуйидагича кўриниш олган:

Олтин:

Жайҳунбек Назаров (дзюдо, микст)

Кумушхон Файзуллаева (оғир атлетика)

Гулбаҳор Файзиева (байдарка ва каноэда эшкак эшиш)

Умиджон Жалолов (эркин кураш)

Кумуш:

Улуғбек Рашитов (таэквондо)

Муҳаммадқодир Тоштемиров (оғир атлетика)

Ислом Абдусаломов (байдарка ва каноэда эшкак эшиш)

Шоҳида Аҳмедова (спорт курашлари)

Бронза:

Нилуфар Ермагамбетова (дзюдо)

Индира Ўлмасова (гимнастика, микст)

Долера Давронова (оғир атлетика)

Муҳаммадрасул Раҳимов (эркин кураш)

Қайд этиш лозимки, 2018 йилда спортчиларимиз ўзлари иштирок этган комплекс мусобақаларда медаллар сифати бўйича ҳам, сони бўйича ҳам рекордни янгиладилар. Дастлабки рекорд XVIII Осиё ўйинларида ўрнатилган бўлса, куни кеча Паралимпиячиларимиз ҳам бу борадаги рекордни янгилагандилар. Бу сафар эса ўсмирларимиз ака ва опаларидан асло қолишмасликларини амалда исботлаб, ўзбек спорти тарихида янги сахифа очишди. Рекордлар муборак, Ўзбекистон!

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг