UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0 12:11Aktau Asian Open 2026. Бугун 14 нафар дзюдочимиз татамига чиқади. Вакилларимизнинг бари қозоғистонликларга қарши баҳс олиб боради 0

18 окт 18:23
Янгиликлар

Шахмат

Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди!

FIDE Самарқандда ўтказилган 2026 йилги Шахмат Олимпиадаси натижаларига кўра, келаси йилги Жаҳон кубоги ва аёллар ўртасидаги Жаҳон кубоги учун ажратилган йўлланмаларни эълон қилди.

Ўзбекистон ҳар иккала мусобақада биттадан йўлланмага эга!

Очиқ йўналиш — 1 та йўлланма

Самарқандда Олимпиада чемпионига айланган Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон кубоги йўлланмалари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.

Ушбу йўлланма учун Олимпиадада чемпион бўлган таркибдаги шахматчилардан бири танланиши мумкин:

Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббаев, Шамсиддин Воҳидов ёки Муҳиддин Мадаминов.

Аёллар йўналиши — 1 та йўлланма

Олимпиадани 13-ўринда якунлаган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам 2027-йилги Жаҳон кубогида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Йўлланмага номзодлар — Афруза Ҳамдамова, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Умида Омонова, Нилуфархон Имомқўзиева ва Гулдона Каримова.


Йўлланмалар кимларга берилади?

FIDE қоидаларига кўра, ҳар бир миллий федерация Олимпиадада қатнашган жамоаси аъзоларидан бирини танлайди. Агар барча аъзолар бошқа йўл билан сараланган ёки иштирок этишдан бош тортган бўлса, федерация бошқа шахматчини ҳам кўрсатиши мумкин.

Якуний вакиллар 2027 йилнинг 1-15 июль кунлари тасдиқланиши кутилмоқда.

Умумий ҳисобда Олимпиада натижалари орқали очиқ йўналишда 83 та, аёллар йўналишида эса 45 та миллий федерация Жаҳон кубоги йўлланмасига эга бўлди.

Самарқанддаги Олимпиада Ўзбекистон шахматчиларига нафақат медаллар, балки келгуси йилдаги энг нуфузли халқаро мусобақалардан бирида қатнашиш учун янги имкониятлар ҳам тақдим этди.

Сизнингча, Ўзбекистоннинг ушбу икки йўлланмаси кимларга берилиши керак?

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг