UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0

19 сен 11:57
Янгиликлар

Шахмат

Ўзбекистон 3-ўринга кўтарилиб олган Олимпиаданинг 7-турида асосий рақибларимиз қандай натижа қайд этишди? (ФОТО+ЖАДВАЛ)

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ўзининг қизғин палласига кирди.

Амалдаги Олимпиада чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 7-турда украиналик шахматчилардан 3:1 ҳисобида устун келишди. Ёш гроссмейстерларимиз 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг бугун ўтказиладиган 8-турида таркибида тажрибали шахматчилар жам бўлган Сербия терма жамоасига қарши дона суришади.  

Саккизинчи тур олдидан 100 фоизлик натижа қайд этган биргина Ҳиндистон бўлиб турибди. Ҳиндлар 7 та учрашувниг барчасида ғалаба қозонишган. Эрон ва Грузия ҳам ҳали мағлубиятга учрамаган. Форслар 6 ғалаба ва 1 дуранг қайд этишган. Грузинлар 4 ғалаба ва 3 дурангга эга. Ўзбекистон, Венгрия, Арманистон ва бугунги рақибимиз Сербия терма жамоаси 6 ғалаба ва 1 мағлубиятга эга. АҚШ, Хитой ва Вьетнам терма жамоалари ҳисобида 5 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият бор. 

Ўзбекистон қўшимча кўрсаткичларга кўра 12 очко жамғарганлар орасида энг юқори - 3-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам Ҳиндистон 12, иккинчи ўриндаги Эрон 13 очкога эга. Венгрия, Арманистон, Сербия ҳисобида ҳам биз сингари 12 очкодан бор.   

Терма жамоамизнинг асосий рақиблари 7-турда муҳим ғалабаларга эришишди. Ҳиндистон марказий учрашувда Хитойни 2,5:1,5 ҳисобида енгди. Эрон худди шу ҳисобда Вьетнамдан устун келди. Венгрия ҳам шу ҳисоб билан Литва шахматчиларидан устун келди. Ўзбекистон Украинани, Сербия Нидерландияни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Арманистон - Англия - 2,5:1,5. 

Бугун ўтказиладиган 8-турнинг марказий баҳси Ҳиндистон ва Эрон терма жамоалари ўртасида ташкил этилади. Ушбу учрашувда рақибларимиздан бири, балки иккиси ҳам очко йўқотар. Биз эса ўз ўрнида Сербияни таслим этсак, пешқадамга айланишимиз мумкин. 

8-турнинг марказий учрашувлари:

Эрон - Ҳиндистон

Венгрия - Арманистон

Сербия - ЎЗБЕКИСТОН 

АҚШ - Франция

Хитой - Руминия

Вьетнам - Норвегия

Грузия - Нидерландия

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг