UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

03 дек 21:57
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон 9 та олтин медаль билан Осиё чемпионатида биринчи бўлди + ЖАДВАЛ

Ливан пойтахти Байрут шаҳри мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари якунига етди.

Икки кун давомида қитъамизнинг 16 давлати ўсмир дзюдочилари медаллар учун татамига чиқишди. Қувонарлиси, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугунги баҳсларда ҳам рақибларидан сезиларли устунликка эришиб, медаллар шодасига эга чиқди.

Бугунги беллашувларда 11 нафар дзюдочимиз томонидан 10 та медаль қўлга киритилди. Бугун Байрутда 4 бор Ўзбекистон мадҳияси янгради. Икки кунлик баҳслар якунига кўра Ўзбекистон 9 та олтин, 5 та кумуш, 5 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида катта фарқ билан биринчи ўринни эгаллади.

Қозоғистон терма жамоаси 3 та олтин, 8 та кумуш, 1 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Жанубий Корея 3 та олтин, 1 та кумуш, 7 та бронза медали билан кучли учликка якун ясади. Мўғулистон, Ҳиндистон, Тожикистон, Қирғизистон, Ливан ва Сурия терма жамоалари ҳисобида камида битта бронза медали бўлди.  

Бугунги беллашувларда Хуршида Раззоқбердиева (-63 кг), Туйгул Ҳамроева (-70 кг), Мелс Содиқов (-81 кг) ва Иброҳим Холбоев (-90 кг) шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиб, Осиё чемпионига айланишди.

Маржона Нуриллоева (-63 кг), Ширинжон Йўлдошева (+70 кг) кумуш, Аббос Исмоилов (+90 кг), Сарвиноз Ҳусанова (-57 кг), Моҳларойим Тўхтамишева (+70 кг) эса бронза медалига сазовор бўлди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг